Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаев Каромат Шойимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ва қари ёшдаги одамлар жисмоний ўсиш кўрсаткичларининг ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолдаги қиёсий хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2365.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухородавлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ва қари ёшдаги одамлар жисмоний ўсиш кўрсаткичларини уларнинг ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолдаги қиёсий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий шароитларда кекса ва қари ёшдаги одамлар жисмоний ўсиш кўрсаткичларининг ишончли гендер фарқлари, тана вазн индекси кексаларда қариларга нисбатан юқори бўлиши, шунингдек, аёлларда эркакларга нисбатан семизликнинг кўпрок учраши кўрсатилган;
биринчи марта кекса ва қари ёшли одамларнинг жисмоний ўсиш кўрсаткичлари жисмоний фаоллик даражасига боғлиқлиги, жисмоний фаолликнинг ошиб бориши билан жисмоний ўсиш кўрсаткичлари меъёрлашиб бориши аниқланган;
илк бор кекса ва қари ёшдаги одамлар жисмоний ўсиш кўрсаткичлари уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланганлигини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган бўлиб, жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларда семизликнинг юқори даражалари учрамаслиги аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги одамларда зарарли одатлар таъсирида жисмоний ўсиш кўрсаткичларининг асосий патогномик хавф омилларини верификация қилган ҳолда зарарли одатлари бўлганларда ўсиш кўрсаткичларининг юқори тарқалганлигини акс эттирувчи популяцион қонуниятлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кекса ва қари ёшдаги одамлар жисмоний ўсиш кўрсаткичларининг ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолдаги қиёсий хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кекса ва қари ёшдаги одамларнинг антропометрик кўрсаткичларига жисмоний фаолликнинг таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Кекса ва қари ёшдаги одамларнинг антропометрик кўрсаткичларига жисмоний фаолликнинг таъсирини баҳолаш методикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги  8н-р/226-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кекса ва қари ёшдаги одамларнинг антропометрик кўрсаткичларига жисмоний фаолликнинг таъсирини баҳолаш  усуллари ҳақида тавсиялар бериш имконини берган;
Кекса ва қари ёшдаги одамларнинг антропометрик кўрсаткичларига жисмоний фаолликнинг таъсирини баҳолаш методикаси бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси ва Олот туман тиббиёт бирлашмалари  амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 8н-з/139-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, кекса ва қари ёшдаги одамларнинг антропометрик кўрсаткичларига жисмоний фаолликнинг таъсирини баҳолаш, беморларда касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва профилактика  усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish