Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Ўткирбек Сайфуллоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқ рамзларини ўрганишнинг методологик муаммолари", 12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Yu161.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.39/30.11.2020.Yu/S.128.01.
Расмий оппонентлар: Ташкулов Жўрабой, юридик фанлар доктори, профессор; Рахимов Фахри Ҳайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Муҳиддинова Фируза Абдурашидовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқ рамзларини ўрганиш методологиясини, ҳуқуқни рамзлар тизими сифатида тушуниш асосларини, ҳуқуқ рамзларидан фойдаланишнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқ рамзлари воситасида ҳуқуқий таъсир этиш ва тартибга солиш самарасини ошириш, жамият ва давлат иродаси ҳамда мақсадлари, миллий-ҳуқуқий қадриятларни ифодалаш, ҳуқуқий ахборотни ҳиссий-эмоционал шаклда узатиш методологияси, тушунчалар тизими, усулларидан ҳуқуқий тадқиқотларни амалга оширишда фойдаланиш зарурлиги асосланган;
“инсон, жамият ва давлат” ўртасидаги ижтимоий-ҳуқуқий мулоқот жараёнини амалга ошириш, ҳуқуқий хулқ-атвор моделларини ифодалаш, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, ҳуқуқнинг умуминсоний ва миллий ахлоқий мазмунини акс эттиришда ҳуқуқ рамзларининг зарурлиги асослантирилган;
қонуннинг мақсадини ҳуқуқий муносабат субъектларига тушунарли ифодалаш ва уларни қонун талабларига риоя этишга ишонтириш, қонуннинг қабул қилиниши асослари ва унинг олдида турган вазифаларни тушунтириш зарурати бўлганида, унга муқаддима қисми киритилишини ҳуқуқий мустаҳкамлаш лозимлиги асослаб берилган;
ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш жараёнлари сифатини ошириш, жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тадбирлари самарасини яхшилашда ҳуқуқ рамзларидан ҳуқуқий мақсад ва ғояларни ифодаловчи мантиқий боғловчи воситалар сифатида мақсадли фойдаланиш муҳимлиги асосланган;
давлат рамзларининг конституциявий тузум хусусиятларини акс эттириши, уларнинг барқарорлигини таъминлаш зарурати ва давлат рамзларини тасдиқлайдиган қонунларнинг конституция мазмунидан келиб чиққанлиги нуқтаи назаридан мазкур қонунлар конституциявий мақомга эга бўлиши лозимлиги асосланган;
давлат рамзлари соҳасидаги қонунчиликни тизимга солиш, давлат рамзларига тааллуқли янги тушунча ва таърифларни қонунчиликка киритиш, давлат рамзларидан давлат суверенитетини, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ифодалашда, ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат руҳини тарбиялашда, тижорат мақсадларида фойдаланиш, давлат рамзларини қонун билан ҳимоя қилиш, маъмурий-ҳудудий бирликлар рамзларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, геральдик назоратни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳуқуқ рамзларидан фойдаланишнинг методологик масалаларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
жамоат бирлашмалари рамзларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар, уларнинг давлат рамзлари тасвирларини такрорлаши мумкин эмаслигини ҳуқуқий мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги ЎРҚ-588-сон Қонуни 22-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 29 апрелдаги 04/10-10-89-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф касаба уюшмалари рамзларига бўлган талабларнинг қонун билан мустаҳкамланишига хизмат қилган;
давлат суверенитетини амалга ошириш жараёнлари, давлат органларининг давлат ҳокимиятига тааллуқлилигини ифодалашда давлат рамзларидан фойдаланиш муносабатларини, хусусан, давлат ҳокимияти олий органлари жойлашган бинолар ва мажлис залларида давлат рамзларини ўрнатиш муносабатларини такомиллаштиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сон Қонуни 7-моддасида “суд ҳокимиятининг рамзлари” ўрнида “судларда давлат рамзлари” ифодасини қўллашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 29 апрелдаги 04/10-10-89-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф суд ҳокимиятини ифодалаш мақсадида Давлат байроғи ва Давлат гербини суд органлари биноси ҳамда суд мажлиси залларида жойлаштириш бўйича нормани такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат герби тасвиридан давлатга мансубликни ифодалаш мақсадида фойдаланишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-759-сон Қонуни 2 моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 29 апрелдаги 04/10-10-89-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасида ва дипломатик паспортида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карталарида Давлат герби тасвирини жойлаштиришни белгилашга хизмат қилган;
давлат ҳокимияти олий органлари жойлашган бинолар ва мажлис залларида давлат рамзларини ўрнатиш муносабатларини такомиллаштиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги ЎРҚ-687-сон Конституциявий қонуни 93-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2022 йил 19 майдаги 02-09/791-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Давлат байроғи ва Давлат гербини Конституциявий суд биноси ва мажлислари залида, шунингдек, Конституциявий суд раисининг хизмат хонасида ўрнатилиши тартибини белгилаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳудуди ва чегараларининг давлатга тааллуқлилиги ҳамда давлат суверенитети остида эканлигини ифодалашда Давлат гербидан фойдаланишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисида низом”нинг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 12 112-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф чегара белгисида Давлат герби тасвирини жойлаштириш бўйича норма матнининг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда давлат рамзларидан фойдаланишга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисида низом”нинг 2-боби 9-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 12-112-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф вояга етмаганлар ўртасида давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish