Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Хуршид Нақибиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Инсон салоҳиятининг тузилиши ва ижтимоий моҳияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fa1.647.
Илмий раҳбар: Юлдашева Фарида Хужамкуловна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Талант Толибжонович, юридик фанлари доктори, профессор; Хўжаев Мўминжон Исохонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган модернизация жараёнида инсон салоҳиятининг ўрни, ижтимоий моҳияти, мазкур салоҳиятни инсоннинг эҳтиёжлари ва манфаатлари асосида тараққий этиши ҳамда юксалиб бориши, унинг фаолияти орқали реализация бўлиш ва юксалиб бориш омилларини ижтимоий-фалсафий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моддий ва маънавий ресурслар инсонга ижтимоий-антропологик ва праксиологик таъсир кўрсатиши натижасида жамият ва инсон салоҳиятининг динамик алоқадорлигини келтириб чиқариши фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
инсон салоҳиятининг структурасини ташкил этувчи компонентлари – туғма фазилатлари, инсон саломатлиги, билими, касбий маҳорати ҳамда ижодий ва интеллектуал қобилиятларининг уйғунлиги натижасида инсон салоҳияти ижтимоий реализация бўлиб бориши аниқланган;
инсон салоҳияти ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг натижасида шаклланиб бориши ҳамда маълум бир такомил босқичига етганидан сўнг жамият тараққиётини таьминловчи асосий субъектив омилга айланиши ижтимоий-фалсафий жиҳатдан исботланган;
инсон салоҳияти праксиологик жиҳатдан ижтимоий фаолият тури эканлиги ҳамда инсоний мақсад ва манфаатлар, эҳтиёжлар юзага келишининг шакли сифатида намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон салоҳиятининг тузилиши ва ижтимоий моҳияти мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
моддий ва маънавий ресурслар инсонга ижтимоий-антропологик ва праксиологик таъсир кўрсатиши, бу эса ўз навбатида жамият ва инсон салоҳиятининг динамик алоқадорлигини келтириб чиқариши очиб берилганига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан  Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш буйича чора-тадбирлар дастури III. Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар 11- банди “Бахтли бўлишнинг 10 шарти” рукни остида ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик таянч фазилатлари мазмун-моҳиятини ёшлар онги ва қалбига сингдириш ҳамда ушбу фазилатларни шакллантиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2022 йил 20 июндаги 157-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда инсон салоҳияти тушунчасини реализация қилиш такомиллаштирилган;
инсон салоҳиятининг структурасини ташкил этувчи компонентлари – туғма фазилатлари, инсон саломатлиги, билими, касбий маҳорати ҳамда ижодий ва интеллектуал қобилиятлари тизимли ёндашув асосида фалсафий тавсифланган, уларнинг уйғунлиги натижасида инсон салоҳияти ижтимоий реализация бўлиб бориши аниқланганлиги асосидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида ташкил этилган илмий, илмий-амалий давра суҳбатлари, семинарлар, конференцияларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 13 июндаги 6-сон далолатномаси). Натижасида инсон салоҳияти, структураси ва фаолият ҳақидаги давра суҳбатлари, семинарлар ва конференцияларни мазмунан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish