Sayt test rejimida ishlamoqda

Караев Вохид Ширинбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбий компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped218.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Қурбонова Гўзал Маматкаримовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаев Зайниддин Болтаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбий компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш механизмлари самарадорлигини таъминловчи мотивацион, когнитив, метакогнитив педагогик-психологик хусусиятлар ва мотивацион-мақсадли, ташкилий-методик, субъектив-шахсий, ташкилий-педагогик шарт-шароитлар андрагогик таълимнинг интенсив таъсирчанлик хусусиятларини ҳисобга олиш асосида очиб берилган;
малака ошириш жараёнида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг репродуктив, адаптив, маҳаллий-моделлаштирувчи, тизимли-моделлаштирувчи ва шахсий-моделлаштирувчи касбий компетентлик даражаларини баҳолашнинг қуйи, ўрта ва юқори мезонлари ҳамда назарий билим, амалий кўникма ва инновацияларни қўллай олиш малакаси борасидаги кўрсаткичлари креатив тафаккур тарзи, ўқув муаммоли вазиятлар ва психологик кўникмаларни таълим амалиётига адаптив қўллашга доир эргономик талаблар асосида ишлаб чиқилган;
жисмоний тарбия ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг функционал модели таълимнинг мақсадли-мазмунли компонентларини шакллантиришнинг йўналтириш, фаолият, жараён ва назорат босқичларини ўзаро умумий мақсад тамойилига кўра интеграциялаш ҳамда таълим ривожланишининг функционал-фаолиятли, шахсий, инновацион ва услубий омиллари узвийлигини дифференциал таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш тизими бўйича индивидуал таълим дастурлари малака оширишнинг бевосита (оффлайн тизимли) ва билвосита (онлайн тизимли, тармоқ дастурли) шакллари билан уйғунлаштирилган таълимнинг универсаллик, муқобиллик ва вариативлик шаклларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбий компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
андрагогик таълимнинг интенсив таъсирчанлик хусусиятларини ҳисобга олиш асосида ёритилган ва умумий ўрта таълим жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш механизмлари самарадорлигини таъминловчи мотивацион, когнитив, метакогнитив педагогик-психологик хусусиятлар ва мотивацион-мақсадли, ташкилий-методик, субъектив-шахсий, ташкилий-педагогик шарт-шароитлар бўйича назарий хулоса ва амалий тавсиялар “Сузиш ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 августдаги 375-сонли буйруғи асосида 375-020-рақамли гувоҳнома). Натижада, сузиш ва уни ўқитиш методикаси фанининг дидактик таъминоти касбий компетенция элементлари ҳисобига бойитилган;  
малака ошириш жараёнида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлик даражасини баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичлари креатив тафаккур тарзи, ўқув муаммоли вазиятлар ва психологик кўникмаларни таълим амалиётига адаптив қўллашга доир тавсиялардан ЁА-1-012 “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратишнинг методикаси (“Ўқитиш технологиялари ва лойихалаштириш” фани мисолида)” (2016-2017 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 10 майдаги 02/01-01-09-сон маълумотномаси). Натижада, андрагогик таълим механизмларининг интеллектуал ва мотивацион дидактик имкониятларини самарали татбиқ этишга ҳамда малака ошириш жараёнларини ташхис этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
таълимнинг мақсадли-мазмунли компонентларини шаклланишнинг йўналтириш, фаолият, жараён ва назорат босқичларини ўзаро умумий мақсад тамойилига кўра интеграциялаш ҳамда таълим ривожланишининг функционал-фаолиятли, шахсий, инновацион ва услубий омиллари узвийлигини дифференциал таъминлаш асосида ишлаб чиқилган жисмоний тарбия ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг функционал модели бўйича амалий таклиф ва тавсиялардан Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 10 майдаги 02/01-01-09-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбий компетентликни ривожлантириш тайм-менежментининг инновацион фаолият билан ўзаро интеграцияси таъминланган;
умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш тизими бўйича индивидуал таълим дастурларини малака оширишнинг бевосита ва билвосита шакллари билан уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган таълимнинг универсаллик, муқобиллик ва вариативлик шаклларига доир таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари” информацион дастурида фойдаланилганган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 мартдаги 10-12/207-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ўқитувчисининг индивидуал таълим траекториясини белгилаш асосида малака ошириш жараёнларида касбий компетентликни ривожлантириш кўрсаткичлари бўйича тадқиқотнинг илмий янгилигини оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish