Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Баходиржон Содиқжонович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Янги ривожланиш босқичида тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Fal53.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Мухтаров Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Давронов Зиёт, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мўфтайдинов Қиёмиддин Ҳамдамович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.-
II. Тадқиқотнинг мақсади янги тараққиёт босқичида жамиятимиз ижтимоий-маданий юксалиш жараёни таркибида тадбиркорлик фаолиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон манфаатларини таъминлаш контекстида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг маънавий-ахлоқий жиҳатлари бўлган – тадбиркорларнинг касб-кор фазилатлар, индивидуал-руҳий хислатлар, ижтимоий-маънавий қадриятлар асосидаги “қиёфаси-имидж” ижтимоий ривожлантириш парадигмаси призмасида очиб берилган;
оилавий бизнеснинг янги тараққиёт босқичдаги фрилансерлик, франшизинг ва касаначилик каби замонавий шакллари ривожланиш хусусиятлари ва унга таъсир қилаётган ахборотлашув ва глобализация омилларнинг прагматик (амалий) шакллари мантиқий асосланган;
таваккалчилик жамияти призмасида тадбиркорликни оилавий шароит ва муҳитдан келиб чиққан ҳолда кенг йўналишларда ривожлантириш учун ташаббускорлик, эркин фикрлаш ва таваккалчилик компетенцияларини ривожлантириш зарурлиги аниқланган;
шахснинг ижтимоий фаоллиги, фуқаролик позицияси, интеллектуал, жисмоний ва молиявий имкониятлари уйғунлашуви натижасида юзага келадиган инсоний ресурслар тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги ўрнини белгилаб берувчи муҳим омил эканлиги исботланган;
тадбиркорлик феномени ижтимоий тараққиётдаги асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида бунёдкор, моддий ва маънавий бойликлар яратувчи, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар катализатори сифатида намоён бўлиши ҳамда такрорланмас ва инновацион шаклга эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ривожланиш босқичида тадбиркорлик фаолиятинининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида:
инсон манфаатларини таъминлашга контекстида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг маънавий-ахлоқий жиҳатлари бўлган – тадбиркорларнинг касб-кор фазилатлар, индивидуал-руҳий хислатлар, ижтимоий-маънавий қадриятлар асосидаги “қиёфаси-имиджи” ижтимоий ривожлантириш парадигмаси призмасида очиб берилганига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан  Маънавият ва маърифат марказининг “Келажакка сармоя”  ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2021 йил 1 июндаги 02/07-06-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаракатнинг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилди ҳамда жамият ижтимоий тараққиётида ёшларда миллий ўзликни англаш, дунёқарашини ўстириш ва такомиллаштириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий камолоти бўйича олиб борилаётган ва эришилган улкан тарихий натижаларнинг назарий-фалсафий умумлашмаси сифатида аҳамиятлидир. Ёшларнинг қалбидан жой олган инсонпарварликка йўғрилган бағрикенглик ва ватанпарварлик каби маънавий-ахлоқий тамойиллар миллий-ижтимоий тараққиётимизни янги босқичга кўтаришида хизмат қилган;
оилавий бизнеснинг янги тараққиёт босқичидаги замонавий шакллари, ривожланиш хусусиятлари ва унга таъсир қилаётган деструктив омилларнинг  прагматик (амалий) шакллари мантиқий асосланганганига оид амалий таклифларидан  Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциациясининг хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари доирасида тадбиркорлик билимларини ошириш, уларнинг профессионал касбий маданиятини юксалтириш бўйича тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциациясининг 2021 йил 24 мартдаги 127-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаси амалий лойиҳани такомиллаштиришга хизмат қилди ҳамда аёлларнинг қалбидан жой олган инсонпарварликка йўғрилган бағрикенглик ва ватанпарварлик каби маънавий-педагогик тамойиллари жамиятимиз ижтимоий тараққиётини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
шахснинг ижтимоий фаоллиги, фуқаролик позицияси, интеллектуал, жисмоний ва молиявий имкониятлари уйғунлашуви натижасида юзага келадиган инсоний ресурслар тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги ўрнини белгилаб берувчи муҳим омил эканлиги исботланганига оид тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Фарғона давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашув” мавзуидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2021 йил 06 майдаги 01-1458-сон маълумотномаси). Натижалар амалий лойиҳани такомиллаштиришга ва оилаларда тарбиявий фаолият изчиллиги ҳамда тизимли мониторинг давомийлигига боғлиқлигини аниқлашга хизмат қилган;
шахснинг ижтимоий фаоллиги, софдиллиги, ислоҳотлардаги иштироки, тадбиркорликни оилавий шароит ва муҳитдан келиб чиққан ҳолда кенг йўналишларда ривожлантириш учун ташаббускорлик, эркин фикрлаш ва таваккалчилик компетенцияларини ривожлантириш зарурлиги аниқланганига оид  илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида ўтказилган семинар-тренингларда унумли фойдаланилган(Ўзбекистон Ўзбекистон тадбиркорлар ва фермерларларни қўлллаб-қувватлаш марказининг 2021 йил 24 мартдаги 07/55-сон далолатномаси). Натижада, марказ тадбирларининг савиясини янада бойитишга, ишбилармонларда миллий ўзликни англаш, узлуксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тадбиркорлик феномени ижтимоий тараққиётдаги асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида бунёдкор, моддий ва маънавий бойликлар яратувчи, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар катализатори сифатида намоён бўлиши ҳамда такрорланмас ва инновацион шаклга эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилганига доир илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсия ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” оммавий ёшлар тадбирларида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 07 январдаги 4-17-23-20-сон далолатномаси). Натижада, эшиттириш ва кўрсатувнинг сценарийсини мазмунан бойитишга,  ёшларни касбга йўналтириш, тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, инновацияларга интилувчан шахсни шакллантириш ҳамда баркамол авлоднинг ижтимоий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришга доир масалаларини  кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish