Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Марҳабо Расуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Моддалар алмашинуви учун жавобгар генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда юниор ва кадет спортчиларда тананинг композицион таркиби ва нейрофизиологик характеристикаси», 14.00.38– Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1314.
Илмий раҳбар: Мавлянов Зафар Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Талановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Моддалар алмашинуви учун жавобгар генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда юниор ва кадет спортчиларда тананинг композицион таркиби ва нейрофизиологик жиҳатдан тавсифлаш ва баҳолаш, уларнинг ADRB2, ADRB3 генлари аллел-генотипик вариантлари билан алоқадорлигини аниқлаш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор велоспорт ва енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланувчи юниор ва кадет спортчиларда ADRB2, ADRB3 генининг аллел-генотипик вариантларининг тарқалганлик даражаси асосланган;
спортнинг енгил атлетика ва велоспорт турлари билан шуғулланувчи юниор ва кадет спортчиларда ADRB2, ADRB3 спорт генлари аллел ва генотип вариантлари билан тананинг композицион кўрсаткичлари ҳамда нейрофизиологик хусусиятлари орасидаги боғлиқлик аниқланган;
ADRB2 генининг A аллель A/A генотип вариантига, ADRB3 генининг Т аллель Т/Т генотип вариантига эга велоспорт ва енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланувчи юниор ва кадет спортчиларнинг машғулотлар мобайнида узоқ муддат жисмоний фаолликни сақлай олишлари, бу эса уларда юқори натижадорликка сабаб бўлиши исботланган;
ADRB2 генининг A аллель A/A, ADRB3 генининг Т аллель Т/Т генотип вариантларини учраши велоспорт билан шуғулланувчи спортчиларда кўпроқ, енгил атлетика билан шуғулланувчи юниор ва кадет спортчиларда эса кам учраши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Моддалар алмашинуви учун жавобгар генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда юниор ва кадет спортчиларда тананинг композицион таркиби ва нейрофизиологик характеристикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
спортнинг енгил атлетика ва велоспорт турлари билан шуғулланувчи юниор ва кадет спортчиларда ADRB2, ADRB3 спорт генлари аллел ва генотип вариантлари билан тананинг композицион кўрсаткичлари ҳамда нейрофизиологик хусусиятлари орасидаги боғлиқлик аниқлаш натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юниор ва кадет спортчиларининг тананинг композицион тузилиши ва нейрофизиологик хусусиятларини аниқловчи дастурини қўлланилишини баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н-р/801 сон хулосаси) Мазкур услубий тавсиянома енгил атлетика ва велоспорт билан шуғулланувчилар орасидан истиқболли спортчиларни танлаш имконини берган;
ADRB2 генининг A аллель A/A генотип вариантига, ADRB3 генининг Т аллель Т/Т генотип вариантига эга енгил атлетика ва велоспорт спорт турлари билан шуғулланувчи юниор ва кадет спортчиларнинг машғулотлар самарадорлиги ва уларнинг мусобақаларда натижадорлигини оширишга ёрдам бериши бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Моддалар алмашинуви учун жавобгар генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда юниор ва кадет спортчиларда тананинг композицион таркиби ва нейрофизиологик характеристикасини баҳолаш методи» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 8н-з/378-сон хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома спорт мусобақаларида самарадорлик ва ютуқлар сонини ошириш имкониятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштиришнинг муқобил вариантини танлаш имконини берган;
моддалар алмашинуви учун жавобгар генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда юниор ва кадет спортчиларда тананинг композицион таркиби ва нейрофизиологик характеристикасини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг спорт тиббиёти амалиётига, жумладан Бухоро шаҳар 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган Бухоро болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 24 майдаги 8-14022-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши енгил атлетика ва велоспорт билан шуғулланадиган юниор ва кадет спортчиларнинг машғулотларда самарадорлиги, сифатини ва ўйин натижадорлиги оширишда тананинг композицион тузилиши кўрсаткичлари ва нейрофизиологик хусусиятлари ҳамда Arg/Arg гени генотип вариантлари орасида аниқ боғлиқлик мавжудлиги, энг зўр чидамлилик кўрсаткичини баҳолаш учун танланган ADRB2 генининг Arg/Arg генотипига ва ADRB3 гени Trp/Trp генотипига эга спортчилар орасида узоқ муддат давомида машғулотларда чидамлиликни таъминлаб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish