Sayt test rejimida ishlamoqda

Жузбаев Абатбай Отебаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt834.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ахрор Жахбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш таркибий қисмлари, асосий дастак ва воситаларининг ўзига хос механизм сифатида барқарор ишлашига тўсқинлик қилувчи “ички зиддият” тавсифи аниқланиб, унинг таъсирини ҳар бир муайян ҳолатдаги етакчи молиявий дастакнинг амал қилишига устуворлик бериш орқали камайтириш таклиф этилган;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини кредитлаш самарадорлигини кредит ажратиш триадаси жиҳатидан ҳар бир жараёнга махсус миқдорий тавсиф бериш орқали баҳолаш таклифи асосланган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи органлар томонидан молиялаштириш жараёнлари иштирокчиларининг манфаатларини “иқтисодий манфаатдорлик призмаси”дан ўтказиш ҳамда уларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида молиялаштириш ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
ҳудудий молиявий ташкилотлар томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштиришдаги иқтисодий ва маъмурий дастакларнинг даврий мониторинги асосида ўзаро мувофиқлигини таъминлаш орқали молиялаштириш механизмининг самарадорлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш таркибий қисмлари, асосий дастак ва воситаларининг ўзига хос механизм сифатида барқарор ишлашига тўсқинлик қилувчи “ички зиддият” тавсифи аниқланиб, унинг таъсирини ҳар бир муайян ҳолатдаги етакчи молиявий дастакнинг амал қилишига устуворлик бериш орқали камайтириш таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти томонидан 2021 йилда янги тадбиркорлик субектларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг 2022 йил 18 апрелдаги 232-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш ҳажми кенгайди, тадбиркорлар томонидан молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошган;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини кредитлаш самарадорлигини кредит ажратиш триадаси жиҳатидан ҳар бир жараёнга махсус миқдорий тавсиф бериш орқали баҳолаш таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти томонидан 2021 йилда янги тадбиркорлик субектларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг 2022 йил 18 апрелдаги 232-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада етарли даражада молиялаштирилмаётган шаҳар ва туманлар ҳамда иқтисодий фаолият турлари аниқланиб, уларга қўшимча маблағлар ажратиш бўйича чоралар белгиланган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи органлар томонидан молиялаштириш жараёнлари иштирокчиларининг манфаатларини “иқтисодий манфаатдорлик призмаси”дан ўтказиш ҳамда уларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида молиялаштириш ҳажмини ошириш таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти томонидан 2021 йилда янги тадбиркорлик субектларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг 2022 йил 18 апрелдаги 232-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикадаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштиришдан манфаатдор томонларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш орқали молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлар томонидан молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошириш имконига эришилган;
ҳудудий молиявий ташкилотлар томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштиришдаги иқтисодий ва маъмурий дастакларнинг даврий мониторинги асосида ўзаро мувофиқлигини таъминлаш орқали молиялаштириш механизмининг самарадорлигини ошириш таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти томонидан 2021 йилда янги тадбиркорлик субектларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг 2022 йил 18 апрелдаги 232-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий ва маъмурий дастакларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш орқали молиялаштириш ҳажми кенгайиб, тадбиркорлар томонидан молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошиши, молиялаштириш механизмининг такомиллашишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish