Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Озод Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар дебитор қарздорлиги муаммолари ва  бартараф этиш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt718.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, 03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар дебитор қарздорлигини бартараф этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъектларнинг муддати ўтган дебитор қарзларни тижорат мақомига эга факторинг компанияларига ўтказиш асосида бартараф этиш таклиф этилган;
сурункали равишда муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд корхоналар таркибида «Дебиторлик қарздорликларни назорат қилувчи»  бўлинма ташкил этиш ва бўлим ходимларнинг иш ҳақини муайян даврда ундирилган муддати ўтган дебиторлик қарзига нисбатан белгилаш таклиф қилинган;
давлат улуши 50 фоиздан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўртасида етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар муддатини узайртириш орқали муддати ўтган дебиторлик қарздорликни қисқартириш таклиф этилган;
тижорат банклари факторинг хизматлари ва операцияларини ривожлантириш орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг дебитор қарзлари ҳамжини камайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар дебиторлик қарздорлиги муаммоларининг ечимлари ва уларни бартараф этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субъектларнинг муддати ўтган дебитор қарзларни   тижорат мақомига эга факторинг компанияларига ўтказиш асосида бартараф этиш ҳақидаги таклифи «Тошкент иссиқлик электр станцияси»  АЖ томонидан амалиётга қўлланилган (АЖ «Тошкент иссиқлик электр станцияси»нинг 2022 йил 7 майдаги 04-1483-сон маълумотнома). Натижада, корхонанинг муддати ўтган дебитор қарзлари ҳажмини 2022 йил 1 апрелда ўтган ҳисобот даврига нисбатан  10 фоизга  камайтириш имкониятини берган;
сурункали равишда муддати ўтган дебиторлик қарзлари муаммо бўлиб келаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия бўлими таркибидаги масъул ходимларнинг ойлик иш ҳақини маълум давр давомида ундирилган муддати ўтган дебиторлик қарзига нисбатан ошириб бориш ҳақидаги таклифи «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ томонидан амалиётга қўлланилган (АЖ «Тошкент иссиқлик электр станцияси»нинг 2022 йил 7 майдаги 04-1483-сон маълумотнома). Натижада, корхонада муддати ўтган дебитор қарзларни ундириш даражаси 2022 йил 1 апрелда ўтган ҳисобот даврига нисбатан  25 фоизга  ошириш имконини берди, шу билан бирга масъул ходимларнинг бу борадаги қизиқиши ва масъулиятини янада ошишига замин яратган;
давлат улуши 50 фоиздан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўртасида етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар муддатини узайртириш орқали муддати ўтган дебиторлик қарздорликни қисқартириш таклифи «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ томонидан амалиётга қўлланилган (АЖ «Тошкент иссиқлик электр станцияси»нинг 2022 йил 7 майдаги 04-1483-сон маълумотнома). Натижада, корхонада муддати ўтган дебитор қарзлар ҳажми 2022 йил 1 апрелда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 10 фоизга пасайтириш имконини берган;
тижорат банкларида факторинг хизматлари ва операцияларни ҳажмини ошириш ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларнинг дебитор қарзлари ҳажмини камайтириш хусусидаги таклифи ЧЭКИ «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг депозит сиёсати ишлаб чиқишда қўлланилган (ЧЭКИ «Савдогар» АТ банкнинг 2022 йил 15 июлдаги 02/2429-сон маълумотнома). Натижада, банкнинг дебитор қарздорлиги ҳажми 2022 йил 1 майда ўтган ҳисобот даврига нисбатан  10 фоизга  камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish