Мажидова Дилфуза Зубайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жанубий Ўзбекистон тупроқларида учрайдиган совутли каналарнинг тур хилма-хиллиги, тарқалиши ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B322.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Шомуротович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахматуллаев Алимардан Юсупович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Ўзбекистоннинг агроценозлари ва табиий экотизимлари тупроқларидаги совутли каналар фаунасини аниқлаш, тарқалиши ва экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Ўзбекистоннинг агроценозлари ҳамда табиий экотизим тупроқларида совутли каналарнинг 31 оилага мансуб 54 тури аниқланган, шулардан 22 тури Ўзбекистон фаунаси учун янги тур сифатида қайд этилган;
агроценозлар ва табиий экотизим тупроқ қатламларидаги совутли каналарнинг доминант турлари аниқланган;
Жанубий Ўзбекистон тупроқ қатламларида тарқалган совутли каналар 9 та зоогеографик ҳудуд элементларидан ташкил топганлиги таҳлил қилинган ва уларнинг 14.8 % космополит турлар, 5.5 % транспалеарктик турлар, 24 % голарктик турлар, 1.8% тропик турлар, 14.8 % палеарктик турлар, 3.7 % турон турлар, 12.9 % қадимги Ўрта ер денгизи ҳудуди турлари, 18.5% Марказий Осиё турлар ва Сибир-мўғул турлар гуруҳи эса 4 % ни ташкил қилиши очиб берилган;
совутли каналарнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларининг мавсумий динамикаси асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жанубий Ўзбекистон тупроқларида тарқалган совутли каналарнинг тур хилма-хиллиги, тарқалиши ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Ўзбекистон тупроқларида тарқалган совутли каналарлар Sarcoptiformes туркумига тегишли Brachychthoniidae оиласига мансуб - 4 тур, Lohmanniidae оиласига мансуб - 6 тур, Gymnodamaeidae оиласига мансуб - 2 тур, Belbidae оиласига мансуб - 1 тур, Damaeidae оиласига мансуб - 1 тур, Cosmochthoniidae оиласига мансуб - 2 тур, Epilohmanniidae оиласига мансуб - 3 тур, Hermanniellidae оиласига мансуб - 3 тур, жами 1 туркум 8 та оила 22 турга мансуб 194 нусҳа кана намуналари Зоология институтининг Зоология коллекцияси ноёб илмий объекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 19 июлдаги 4/1255-2060-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари Республикамиз тупроқларида тарқалган совутли каналарнинг тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлил ўтказишда ҳамда уларнинг анатомо-морфологик белгиларини ўрганишда ва маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланиш имконини берган;
совутли каналарнинг тур хилма-хиллиги, тарқалиши ва экологияси бўйича олинган натижалар Шаҳрисабз тумани “Мажидов Садулло”, “Худойқулова Назира Бозоровна”, “Рахмонов Сурхон”, “Сафаров Махмуд” фермер хўжаликлари, Яккабоғ тумани “Ҳасанов Ортиқ” фермер хўжаликлари тупроқлари ҳолатини баҳолаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 11 апрелдаги 03-02/7-876-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудларда буғдой ва ғўза агроценозларида ҳамда табиий экосистемалардаги тупроқ совутли каналарнинг тур хилма-хиллигини мониторинг қилиш, тупроқ қатламларида тарқалиши ва тупроқлар унумдорлигини баҳолаш имкониятини берган.