Рахматуллаев Баходир Амановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурхондарё вилояти сув омборларида эркин яшовчи ва фитопаразит нематодалар», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B444.
Илмий раҳбар: Хуррамов Шукур Хуррамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Эшова Ҳолиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Алламуратов Шадимурат Торемуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти сув омборларида эркин яшовчи ва фитопаразит нематодаларнинг эколого-фаунистик ҳолати, биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ва паразит нематодаларга қарши кураш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шароитида илк бор Учқизил ва Жанубий Сурхон сув омборларида эркин яшовчи ва фитопаразит нематодаларнинг горизонтал тарқалиши ўрганилиб, тадқиқот ҳудудида уларнинг 119 тури аниқланган;
Ўзбекистон фаунаси учун нематодаларнинг янги 24 тури аниқланган;
сув омборлардаги тупроқ, сув ва қирғоқ бўйи ўсимликлар нематодалари фаунистик комплексининг таксономик ва экологик таркиби, популяция зичлиги ва географик ўрни билан боғлиқлиги очиб берилган;
нематодаларнинг тўпланиши ва экин майдонларига тарқалишида сув омборларининг аҳамияти ва нематодалар фаунаси қиёсий таҳлил қилинган;
сув омборлардаги қирғоқ бўйи ўсимликларини паразит нематодалардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурхондарё вилояти сув омборларида эркин яшовчи ва фитопаразит нематодалар юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти сув омборларида эркин яшовчи ва фитопаразит нематодаларнинг 3 та кенжа синф, 9 та туркум, 18 та кенжа туркум, 10 та катта оила, 41 та оила, 40 та кенжа оила, 64 та авлодга мансуб 119 та тури аниқланган ва уларнинг эколого-фаунистик ҳолати ўрганилиб, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси фаолияти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 03-02/8-1970 сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудлари бўйлаб сув омборларида эркин яшовчи ва фитопаразит нематодаларнинг индикатор ва санитария-эпидемиологик аҳамиятини аниқлаш, шунингдек, қирғоқ бўйи ўсимликларини паразит нематодалардан сақлаш орқали ушбу ҳудудларнинг экологик ҳолатини барқарорлаштириш имконини берган;
қирғоқ бўйи ўсимликларида иқтисодий муҳим зарар келтирувчи Pratylenchus wescolagricus, P. pratensis, Macroposthonia curvata, Paratylenchus masrodorus, Helicotylenchus erythrinae, H. multicinctus va Hoplolaimus tylenchiformis каби турларига қарши курашиш бўйича “Сув омборлардаги қирғоқ бўйи ўсимликларини паразит нематодалардан ҳимоя қилиш чоралари” мавзусида тавсиянома ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 1-19/2669 сон маълумотномаси). Натижада тавсияномадан сув хўжалиги, ирригация тизими ходимлари, сув омборлардан фойдаланувчилар, агрокластерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари учун қўлланма сифатида фойдаланиш имконини берган.