Sayt test rejimida ishlamoqda

Отабоева Мазмуна Раҳимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида феъллар градуонимияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1601.    
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Менглиев Бахтиёр Раджабович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ўзбек ва инглиз тилларида феъллар маъновий гуруҳларида даражаланиш қаторларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
феъллар градуонимик қаторларини тузишда қатор аъзоларининг тузилиши (содда, қўшма), предмет ёки шахсга йўналганлиги, бир хил маъноли феълларни нисбатга кўра турли даражаланиш қаторларини ҳосил қилиш имконияти мавжудлиги ҳамда айрим жинсларга хос бўлган лексемалардан градуонимик қаторлар тузиш мумкинлиги далилланган;
ўзбек тилидаги барча маъновий гуруҳларда даражаланиш қаторларини тузиш мумкинлиги, инглиз тилида эса феълнинг барча семантик гуруҳларида градуонимия кузатилмаслиги далилланган;
ўзбек тилида энг кўп градуонимик қаторига эга бўлган маъновий гуруҳ ҳолат феъллари, инглиз тилида эса “mental vebs”, яъни тафаккур феълларида кузатилиши аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларида турли семантик гуруҳларга кирувчи феъл лексемалари иштирокида даражаланиш қаторлари ҳосил қилиниб, уларнинг градуонимиясини ҳосил қилишда қатор аъзолари сони, тенг маънодошлари мавжудлиги, ҳар икки тилда эквивалентлари борлиги ҳамда даражаланиш қаторлари таркибида соф, ясама ва қўшма феъллар, иборалар иштирок этиши каби изоморф ва инглиз тилидаги феъл семантик категорияларининг барчасида ҳам даражаланиш мавжуд эмаслиги, ўзбек тилида феълнинг нисбат қўшимчалари қўшилиши билан эгага бўлган муносабат ўзгариб, бу сўзлар турли даражаланиш қаторларидан жой олиши мумкинлиги аммо инглиз тилида эса бундай ҳолат кузатилмаслиги сингари алламорф хусусиятлари кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида феъллар градуонимиясига доир ишлаб чиқилган назарий хулоса, амалий тавсия ва ишланмалар асосида:
феъллар градуонимик қаторларини тузишда қатор аъзоларининг тузилиши (содда, қўшма), предмет ёки шахсга йўналганлиги, бир хил маъноли феълларни нисбатга кўра турли даражаланиш қаторларини ҳосил қилиш имконияти мавжудлиги, феълларнинг нисбат, замон, майл каби грамматик категорияларида градуонимия ҳодисасининг қиёсий таҳлили, уларнинг таржима муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан амалга оширилган таҳлил натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган FA-FI-G003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” ва FA-FI-G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 2 апрелдаги 7.01/71-сон маълумотномаси). Натижада турли семантик категорияларга мансуб лексемаларнинг ясалишида ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги аниқланган;
ўзбек тилидаги барча маъновий гуруҳларда даражаланиш қаторларини тузиш мумкинлиги, инглиз тилида эса феълнинг барча семантик гуруҳларида градуонимия кузатилмаслиги юзасидан чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятига берилган Давлат гранти 56-01/10 “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари каталогининг (беш тиллик) инновацион имкониятлари” доирасида бажарилган “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолари” каталогини таржима қилишда фойдаланилган (“Ўзбекистон–Франция” дўстлик жамиятининг 2022 йил 21 февралдаги 065-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек маданияти билан боғлиқ бўлган иборалар ҳамда қўшма феълларнинг инглиз тилига таржима қилиш жараёнида дуч келинадиган муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилган;
ўзбек тилида энг кўп градуонимик қаторига эга бўлган маъновий гуруҳ ҳолат феъллари, инглиз тилида эса “mental vebs”, яъни тафаккур феълларида кузатилиши каби илмий янгиликлардан Қўқон давлат педагогика институтида S-ECAGD-18-CA-0067 (PO20002335) рақамли “FY 2018 English Access Microscholarship Program” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги илмий лойиҳасида таълимий, маданий соҳадаги тадбирларда, дарс жараёнларида, лойиҳа ҳужжатларини таржима қилишда, амалий ишларда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2022 йил 12 январдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги феъллар таржимасидаги асл ва кўчма маъноларнинг илмий-амалий жиҳатдан фарқлари аниқланиб кўрсатилган;
ўзбек ва инглиз тилларида турли семантик гуруҳларга кирувчи феъл лексемалари иштирокида даражаланиш қаторлари ҳосил қилиниб, уларнинг градуонимиясини ҳосил қилишда қатор аъзолари сони, тенг маънодошлари мавжудлиги, ҳар икки тилда эквивалентлари борлиги ҳамда даражаланиш қаторлари таркибида соф, ясама ва қўшма феъллар, иборалар иштирок этиши каби изоморф ва инглиз тилидаги феъл семантик категорияларининг барчасида ҳам даражаланиш мавжуд эмаслиги, ўзбек тилида феълнинг нисбат қўшимчалари қўшилиши билан эгага бўлган муносабат ўзгариб, бу сўзлар турли даражаланиш қаторларидан жой олиши мумкинлиги аммо инглиз тилида эса бундай ҳолат кузатилмаслиги сингари алламорф хусусиятлари каби ўзига хос жиҳатларга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт“, “Болалар ва биз” радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston” телерадиоканали ДМнинг 2021 йил 13 сентябрдаги O’z/R-04-25-1483-сон маълумотномаси). Натижада феъллардаги даражаланиш нутқ жараёнида сўзларнинг маъновий ранг-баранглигини ошириши, нутқ маданиятидаги ўрни, илмий-амалий асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish