Sayt test rejimida ishlamoqda

Батирханова Мадина Ойбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соматик фразеологик бирликлар таржимасининг лингвомаданий ва прагматик хусусиятлари (ўзбек, рус ва инглиз тиллардаги тана  аъзоларининг “Бош” қисми асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fi1222.    
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бош” компонентли соматик фразеологизмларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги маъносини ёритиш ва бу бирликларнинг матнда қўлланиш хусусиятларини лингвокультурологик ҳамда прагматик нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги “бош” тана аъзоли соматик фразеологик бирликлар миллий “маданий кодлар” орқали асосланиб, “бош” тана узви ибора компоненти сифатида инглиз ва рус тилларида кенг қўлланилиши аниқланган;
соматик фразеологик бирликлар таржимаси ўзбек тилидан рус ва инглиз тилларига транслитерация, тасвирий, трансформацион, калька усуллари орқали амалга ошганлиги далилланган;
ўзбек фразеологияси фондида соматизмлар билан боғлиқ бўлган бирликлар салмоқли ўрин тутиши нафақат кундалик фаолиятда, балки бадиий адабиётда ҳам қаҳрамонлар руҳий кечинмалари ифодасида инсон тана аъзолари иштирокининг фаоллиги билан изоҳланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида эмоционал-экспрессивлик, бўёқдорлик жиҳатлари билан фарқланиши исботланган;
соматик фразеологик бирликлар таржимасида прагматик мувофиқликни таъминлаш учун эквивалент ва муқобил таржима усулларидан фойдаланиш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида соматик фразеологик бирликлар таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги “бош” тана аъзоли соматик фразеологик бирликлар миллий “маданий кодлар” орқали асосланиб, “бош” тана узви ибора компоненти сифатида инглиз ва рус тилларида кенг қўлланилишига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш”  мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 26 мартдаги 115/3-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фразеологизмлари, мақол ва маталларининг тил ва маданиятнинг ўзига хос жиҳатларини лингвистик тадқиқи назарий жиҳатдан бойитилган бойитилган;
 соматик фразеологик бирликларнинг ўзбек тилидан рус ва инглиз тилларига эквивалент, муқобил ва калька, инглиз ва рус тилларидан ўзбек тилига тасвирий ҳамда лексик баён усуллари орқали амалга оширилиши ҳақидаги назарий қарашлардан Artvin Coruh Universitesi марузачиси Dr. Erhan Girayнинг “Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислиги” номли лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Artvin Coruh университетининг 2022 йил 25 апрелдаги E.9632-сон маълумотномаси). Натижада соматик фразеологик бирликлар таржимаси ва усуллари ҳақидаги назарий қарашлар лойиҳанинг амалий жиҳатларига татбиқ қилинган;
соматик фразеологик бирликлар таржимасида прагматик мувофиқликни таъминлаш учун эквивалент ва муқобил таржима усулларидан фойдаланиш зарурлигига доир хулосаларидан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот”, “Долзарб мавзу”, “Замондош”, “Қадрият”, “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Зиё масканларида”, “Адабий муҳит” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 3 мартдаги 51-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар миллий ва маърифий жиҳатдан бойитилган, тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги ортган, эшиттиришлар сценарийси мазмунан мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish