Sayt test rejimida ishlamoqda

Олтиев Усмон Бебитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик товон синдроми бўлган беморларда турли хиллардаги анестезияда организмнинг иммунологик реактивлиги», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2583.
Илмий раҳбарлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович DSc, доцент, Сабиров Джурабой Марифбаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Зайнитдин Сайфитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Анвар Собирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Кубан давлат тиббиёт университети»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Диабетик товон синдроми бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги иммун тизимдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда анестезиянинг самарали усулларини аниқлаш йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий анестезия қўлланишида анестезиянинг барча босқичларида гемодинамика кўрсаткичларининг нотурғунлиги қайд этилган, беморларда юрак ритмининг бузилиши,  аъзолар дисфункциясини ривожлантирувчи бошқариб бўлмас гипотония, гипогликемия,  трахея интубациясида қийинчиликлар қайд этилиши асосланган;
илк бор диабетик товон синдроми мавжуд беморларда операция вақтида умумий ва эпидурал анестезия қўлланганидан сўнг уларнинг қиёсий жиҳатдан иммун тизим кўрсаткичларига ишончли салбий таъсири кузатилиши аниқланган;
илк бор диабетик товон синдроми кечувининг оғирлик даражаси, иммунологик, гемодинамик ва стресс гормон параметрлари ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланган, операция вақтида беморларда умумий ва эпидурал анестезия қўлланганидан кейин VEGF, МСР-1 ва IL-18 концентрациялари ишонарли ошиши асосланган;
ўтказувчи анестезиянинг иммун тизимининг барча бўғинларига ҳамда цитокинлар ўзгариш даражаси динамикасига ижобий таъсири исботланган ва илк бор организм иммунологик реактивлигини ҳисобга олиб, диабетик товон синдроми бўлган беморларда операция ўтказиш учун анестезия усулини танлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диабетик товон синдроми мавжуд беморларда ҳар хил анестезия турларини қўллашда организмнинг иммунологик реактивлигини ўрганиш асосида:
анестезия усулини танлашда цитокинлар диагностик аҳамиятини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диабетик товон синдроми мавжуд беморларда анестезия усулини танлашда яллиғлантирувчи ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг даражасини аниқлашнинг диагностик аҳамияти» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 март 8н-p/271-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома мавжуд беморларда самарали ва хавфсиз анестезия турини аниқлаш имконини берган, бу ҳаётий муҳим аъзо ва тизимлар томонидан кузатиладиган асоратлар ҳамда ўлим ҳолатлари камайишининг имконини берган;
диабетик товон синдромини даволашда анестезия якунларини прогноз қилиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд давлат тиббиёт университети биринчи сон клиникаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги 8н-д/141-сон маълумотномаси). Тадбиқ қилинган натижалар анестезия якунларининг прогноз қилиниши ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, аъзоларда дисфункциялар билан иммунологик фалаж ривожланиши билан боғлиқ беморлар ҳаётига хавф туғдирувчи асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish