Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаева Раъно Гайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ сохаси йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволашни мақбуллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1338.
Илмий раҳбар: Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори; Шалабаева Клара Зулхарнаевна (Қозоғистон Республикаси), тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Кубань давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилен гликол асосидаги малҳам билан лазерли фотодинамик терапиянинг (ЛФДТ) оптимал схемасини қўллаш орқали юз-жағ сохаси йирингли-яллиғланиш касалликларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, юз-жағ сохасининг йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларни касалхонага ётқизиш сонининг кўпайиши аниқланган;
илк бор ЛФДТ ва «Офломелид» полиетиленгликол асосидаги малҳамни биргаликда жарохатга махаллий қўллаш орқали ижобий натижалар олинди ва антибиотикка чидамли иммунитетга, жарохат юзасининг микробли ифлосланишини камайтиришга ва репаратив жараёнларга ижобий таъсири асосланган;
амалга оширилган биокимёвий ва иммунологик тадқиқотлар асосида одонтоген флегмонани комплекс даволашда ЛФДТ ва полиэтилен гликол асосидаги "Офломелид" малҳами билан биргаликда анъанавий терапияни қўллаш мақбул натижаларни беради: яллиғланиш ҳодисаларининг тез регрессияси, экссудацияни қисқартириш ва репаратив тўқима жараёнларини кучайтириши асосланган;
комплекс даволаш таркибига полиэтиленгликолга асосланган малҳам «Офломелид» ва лазер фотодинамик терапияни киритиш орқали даволаш чора-тадбирлар самарадорлиги анъанавий даволашга нисбатан ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
юз-жағ сохасининг одонтоген йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
юз-жағ сохасининг одонтоген йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Юз-жағ сохасининг одонтоген йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволашда лазерли фотодинамик терапия усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 апрелдаги 8Н-Д/346-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юз-жағ сохасидаги яллиғланиш жараёнларини комплекс даволашда лазер фотодинамик терапиядан самарали фойдаланишга имкон берган;
юз-жаг сохасининг йирингли-яллиғланиш касалликлари мавжуд бўлган беморларда одонтоген инфекцияларда гуморал ва хужайравий иммунитетнинг олдини олишга бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Офломелид” малҳамининг юз-жағ сохаси йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволашда антимикроб фаоллиги" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 апрелдаги 8Н-Д/345-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юз – жағ жаррохлигида йирингли яллиғланишларни комплекс даволашда самарадорликка эришиш имконини беради бу эса беморларни касалхонада даволаниш вақтини қисқартиришга ёрдам берди;
ишлаб чиқилган усуллар амалий соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг амалий.фаолиятига жори     этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8н-з/398 йил 4 ноябрдаги 2021-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг жорий этилиши одонтоген йирингли яллиғланиши мавжуд бўлган беморларга стоматологик ёрдам даражасини оширишга, даволаниш муддатини қисқартиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish