Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Шоҳида Шаазизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молия бозори иштирокчиларини рағбатлантиришни такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1360.
Илмий раҳбар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Ўткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
II. Тадқиқотнинг мақсади молия бозори иштирокчиларини рағбатлантиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддати бир йилгача бўлган қимматли қоғозларни «BB» кредит рейтингидан паст ҳамда молиявий левераж коэффициенти 0,5 дан юқори бўлмаган корхоналарга эмиссия қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
ўзгарувчан фоиз ставкали (floating-rate) корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш орқали миноритар акциядорлар сонини ошириш зарурлиги илмий асосланган;
корпоратив облигацияларда валюта риски мукофотини қўшиш орқали уларни эмиссия қилишда таъминот талабини бекор қилиш зарурлиги илмий асосланган;
аҳолининг молия бозоридаги иштирокини рағбатлантиришда инвестицияларнинг келгуси қийматини аниқлаш механизмининг рақамлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Молия бозори иштирокчиларини рағбатлантиришни такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
самарали молиявий қарорлар қабул қилишда фойдаланиладиган юқори ликвидлиликга эга бўлган қисқа муддатли яъни муддати бир йилгача бўлган қимматли қоғозларни (Commercial paper) “BB” кредит рейтингидан паст ҳамда молиявий левераж коэффициенти 0,5 дан юқори бўлмаган корхоналарга эмиссия қилиш ҳуқукини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 6 cентябрдаги, №06/04-01-32/1501-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамияти томонидан қисқа муддатли инвестицияларни жалб қилиш имкониятини ошириш орқали, молиявий фаолият натижасида юз бериши мумкин бўлган рискларни миқдорий даражасини 12 пунктга пасайтириш, қимматли қоғозларнинг ликвидлик даражасини 8 фоизга оширишга эришилган;
инфляция рискини камайтириш мақсадида ўзгарувчан фоиз ставкали (floating-rate) корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш, валюта риски мукофотини қўшиш ва корпоратив облигацияларни чиқариш учун таъминот талабини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришга доир тасдиқланган “Йўл харитасига” киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 6 cентябрдаги №06/04-01-32/1501-сон маълумотномаси). Натижада, корпоратив облигациялар эмиссия қилиш хажмини янада ошишига олиб келади, бу орқали эса фоиз ставкаси рискининг олди олинади ва корпоратив облигацияларнинг жозибадорлиги ҳамда уларга бўлган талабни оширган.
молиявий саводхонлик даражасини оширишда инвестицияларнинг келгуси қийматиги аниқлаш, рискларни баҳолаш, инвестицион лойиҳаларни таққослаш бўйича рақамли молиявий хизматларни янада ривожлантириш таклифи  этилган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 6 cентябрдаги №06/04-01-32/1501-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш орқали инвесторлар ўз ҳоҳишига кўра ўзгарувчан ставкали корпоратив облигацияларни бошқа молиявий инструмент билан ҳам айрибошларлари,  инвесторнинг ҳуқуқларини ҳамда имкониятларини кенгайтирган ва фоиз ставкаси рискини камайтирга хизмат қилган;
миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш миллий стратегияси доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сонли “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 6 cентябрдаги №06/04-01-32/1501-сон маълумотномаси). Мазкур таклифда, аҳолининг бўш турган пул маблағларини кўчмас мулклар, узоқ йиллар давомида фойдаланилмайдиган бино-иншоотларни сотиб олиш орқали, “харакатсиз” капиталга айланиб қолишини мумкинлигини тушунтириш, мавжуд бўш турган ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали юқорида сингари мулкларга йўналтирилган капиталнинг даромадлилигини халқаро фонд биржаларида молиявий инструментлар савдоларида иштирок этиш орқали 10 фоизгача ошириш асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish