Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатов Даврон Акромовичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида рискларни баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt385.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори; Саттаров Одилжон Бердимуратович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Акциядорлик-тижорат «Алоқабанк».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банк рискларини баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида асосий риск кўрсаткичларини (KRI) баҳолаш ва бошқаришда «рискларни танлаш – тўплаш – текшириш – мониторинг –лимитларни бошқариш – ҳисобот бериш – қарор қабул қилиш» босқичлари таклиф этилган;
банкларда кредит фоизини ресурс нархи ва операцион харажатлардан ташқари мижознинг транзакцион риски, дефолт ҳолатида активнинг қайтиши (RR) ва кредит лойиҳаси бўйича рискларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш таклиф этилган;
банкларда мижозларнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини тўпланган баллар асосида яшил – «тавсия этилади», сариқ – «қўшимча ўрганиш» ва қизил – «кредитга лаёқатсиз» тоифалар бўйича скоринг баҳолаш таклиф этилган;
банкларда рискларни олдиндан аниқлашда стресс-тестнинг турли сценарийларида рискларнинг банк молиявий кўрсаткичларига таъсирини ҳар бир кўрсаткич бўйича алоҳида эмас, барча кўрсаткичлар бўйича яхлит (комплекс) баҳолаш механизми таклиф этилган;
банк стратегик ва бизнес-режа кўрсаткичларига эришишда риск аппетити ва риск профили (тармоқ) кўрсаткичларини «паст риск», «ўрта риск» ва «юқори риск» тоифалар бўйича баҳолаш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари рискларни баҳолаш ва бошқаришни тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
тижорат банкларида асосий риск кўрсаткичларини (KRI) баҳолаш ва бошқаришда «рискларни танлаш – тўплаш – текшириш – мониторинг –лимитларни бошқариш – ҳисобот бериш – қарор қабул қилиш» босқичлари таклифи «Агробанк» АТБ Кенгашининг 2019 йил 10 июлдаги 17/2-сон қарори билан тасдиқланган «Агробанк» АТБ Таваккалчиликларини бошқариш сиёсати»да («Агробанк» АТБ нинг 2022 йил 20 апрелдаги 35-12/66-сон маълумотномаси) ва «Қишлоққурилишбанк» АТБ Кузатув кенгашининг 2020 йил 30 январдаги 2-сон бажлис баёни билан тасдиқланган «Банк рискларини бошқариш сиёсати»да ўз аксини топган («Қишлоққурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 22 апрелдаги 03/12-07-2581-сон маълумотномаси). Натижада банкларнинг турли функционал/бизнес бўлинмаларида асосий риск кўрсаткичлари учун лимитларни, риск чегараси доираси, чеклов буферини ўрнатиш, рискларни бошқариш тизимидаги камчиликларни аниқлашга ёрдам берадиган бошқариш механизмларининг кўлами ва самарадорлигини баҳолаш такомиллаштирилган;
банкларда кредит фоизини ресурс нархи ва операцион харажатлардан ташқари мижознинг транзакцион риски, дефолт ҳолатида активнинг қайтиши (RR) ва кредит лойиҳаси бўйича рискларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш таклифи «Агробанк» АТБ Кенгашининг 2019 йил 10 июлдаги 17/2-сон қарори билан тасдиқланган «Агробанк» АТБ Таваккалчиликларини бошқариш сиёсати»да («Агробанк» АТБ нинг 2022 йил 20 апрелдаги 35-12/66-сон маълумотномаси) ва «Қишлоққурилишбанк» АТБ Кузатув кенгашининг 2020 йил 30 январдаги 2-сон бажлис баёни билан тасдиқланган «Банк рискларини бошқариш сиёсати»да ўз аксини топган («Қишлоққурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 22 апрелдаги 03/12-07-2581-сон маълумотномаси). Натижада банкларда кредит лойиҳаларининг риск қиймати (cost of risk) баҳоланиб, кредит фоизини белгилаш ва кредит рискига захира яратиш имконини берган;
банкларда мижозларнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини тўпланган баллар асосида яшил – «тавсия этилади», сариқ – «қўшимча ўрганиш» ва қизил – «кредитга лаёқатсиз» тоифалар бўйича скоринг баҳолаш таклифи «Агробанк» АТБ Кенгашининг 2020 йил 9 январдаги 1/2-сон қарори билан мақулланган «Банкнинг 2020 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг асосий қўналишлари»да ўз аксини топди («Агробанк» АТБ нинг 2022 йил 20 апрелдаги 35-12/66-сон маълумотномаси). Натижада скоринг баҳолаш бўйича тўпланган балларга асосан, мижоз яшил, сариқ ёки қизил тоифалардан бирига тушиб кредит рискини олдини олиш бўйича қисқа фурсатда хулоса қилиш имконини берган.
банкларда рискларни олдиндан аниқлашда стресс-тестнинг турли сценарийларида рискларнинг банк молиявий кўрсаткичларига таъсирини ҳар бир кўрсаткич бўйича алоҳида эмас, барча кўрсаткичлар бўйича яхлит (комплекс) баҳолаш механизми таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Кузатув кенгашининг 2020 йил 22 сентярдаги 2020/20-сон бажлис баёни билан тасдиқланган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ тизимида стресс-тест ўтказиш сиёсати»да ўз аксини топган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг 2022 йил 14 июндаги 06-09-14/3545-сон маълумотномаси) Натижада банкнинг деярли барча фаолиятларига таъсир қилиши мумкин рискларни баҳолаш таъминланган;
банк стратегик ва бизнес-режа кўрсаткичларига эришишда риск аппетити ва риск профили (тармоқ) кўрсаткичларини «паст риск», «ўрта риск» ва «юқори риск» тоифалар бўйича баҳолаш таклифи «Агробанк» АТБ Кенгашининг 2019 йил 10 июлдаги 17/2-сон қарори билан тасдиқланган «Риск аппетити ва риск профили сиёсати»да («Агробанк» АТБ нинг 2022 йил 20 апрелдаги 35-12/66-сон маълумотномаси) ва «Қишлоққурилишбанк» АТБ Кузатув кенгашининг 2020 йил 30 январдаги 2-сон бажлис баёни билан тасдиқланган «Риск аппетити ва риск профили сиёсати»да ўз аксини топган («Қишлоққурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 22 апрелдаги 03/12-07-2581-сон маълумотномаси) Натижада банк рискларни қабул қилиш доирасида «Агробанк» АТБ да банк бизнес-режасининг мақсадли кўрсаткичлари 2021 йилда 106 фоизга, «Қишлоққурилишбанк» АТБ да 109 фоизга ҳамда стратегик мақсадларга эришиш учун банк томонидан олдиндан қабул қилишга ёки рад этишга рози бўлган рискларнинг тоифаларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish