Sayt test rejimida ishlamoqda

Норов Акмал Рузимаматовичнинг
фанн доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларини кредитлаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt351.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Сатторов Одилжон Бедимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларини кредитлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлашда унинг кредитни сўндириш қобилияти билан бирга яқин истиқболда фаолиятини ривожлантириш салоҳиятини 200 балл оралиғида 5 тоифага ажратиш асосида «балл тизими» шкаласи орқали баҳолаш таклиф этилган;
ҳар бир потенциал кредит олувчи тадбиркорлик субъекти кредит таъминоти сифатининг баҳолаш мезонларини «яхши» (КТСя=0,76 – 1,0), «ўрта» (КТСў=0,61 – 0,75) ва «қониқарли» (КТСқ=0,51 – 0,6) чегаралар кесимида таснифлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш жараёнида иқтисодий фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда муаммоли кредитлар ҳосил бўлишининг кенг тарқалган сценарийларини «рақамли кредит конвейери» платформасига киритиб, кредит маблағларини ўзлаштиришнинг ҳар бир босқичи мониторингини жорий этиш орқали муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш таклиф этилган;
тижорат банкларида исломий банк тамойиллари (қарз маблағларини фоизсиз тақдим этиш) асосида хизмат турларини йўлга қўйиш натижасида банк омонатларидан фойдаланишнинг кенгайиши банклардаги ресурс тақчиллигини бартараф этиш, кредит портфели диверцификациясини ошириш ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтиришга хизмат қилиши илмий асосланган;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш жараёнларини такомиллаштириш асосида 2025 йилга қадар кредит ресурслари ҳамда кредитлар ҳажми ўсишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларини кредитлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлашда унинг кредитни сўндириш қобилияти билан бирга яқин истиқболда фаолиятини ривожлантириш салоҳиятини 200 балл оралиғида 5 тоифага ажратиш асосида «балл тизими» шкаласи орқали баҳолаш таклифидан АТБ «Микрокредитбанк» («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 февралдаги № 05-33/231-сон маълумотномаси) ва АТ «Халқбанки» (Акциядорлик тижорат «Халқбанки»нинг 2022 йил 16 мартдаги № 4977-сон маълумотномаси) кредитлаш амалиётларида фойдаланилган. Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида АТБ «Микрокредитбанк» ва АТ «Халқбанки» ларининг 2021 йилда кредит портфели олдинги йилга нисбатан сезиларли тарзда ошириш имконини берган;
ҳар бир потенциал кредит олувчи тадбиркорлик субъекти кредит таъминоти сифатининг баҳолаш мезонларини «яхши» (КТСя=0,76 – 1,0), «ўрта» (КТСў=0,61 – 0,75) ва «қониқарли» (КТСқ=0,51 – 0,6) чегаралар кесимида таснифлаш юзасидан берилган таклифидан АТБ «Микрокредитбанк» («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 февралдаги № 05-33/231-сон маълумотномаси) ва АТ «Халқбанки» (Акциядорлик тижорат «Халқбанки»нинг 2022 йил 16 мартдаги № 4977-сон маълумотномаси) кредитлаш амалиётларида фойдаланилган. Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида АТБ «Микрокредитбанк» ва АТ «Халқбанки» ларининг кредитларини қайтмаслик хатари бўйича яратилган захира қолдиқлари олдинги йилнинг мос даврига нисбатан камайиш имконини берди;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш жараёнида иқтисодий фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда муаммоли кредитлар ҳосил бўлишининг кенг тарқалган сценарийларини «рақамли кредит конвейери» платформасига киритиб, кредит маблағларини ўзлаштиришнинг ҳар бир босқичи мониторингини жорий этиш орқали муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш таклифидан АТБ «Микрокредитбанк» («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 февралдаги № 05-33/231-сон маълумотномаси) ва АТ «Халқбанки» (Акциядорлик тижорат «Халқбанки»нинг 2022 йил 16 мартдаги № 4977-сон маълумотномаси) кредитлаш амалиётларида фойдаланилган. Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида АТБ «Микрокредитбанк» ва АТ «Халқбанки» ларининг хавфли мижозлар сегментларини фаол равишда кредитланишига қарамай кредит портфелининг сифати юқори даражада сақланиб қолиш ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш имконини берди;
тижорат банкларида исломий банк тамойиллари (қарз маблағларини фоизсиз тақдим этиш) асосида хизмат турларини йўлга қўйиш натижасида банк омонатларидан фойдаланишнинг кенгайиши банклардаги ресурс тақчиллигини бартараф этиш, кредит портфели диверцификациясини ошириш ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш таклифидан АТБ «Микрокредитбанк» («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 февралдаги № 05-33/231-сон маълумотномаси) кредитлаш амалиётида фойдаланилган. Ушбу илмий таклиф АТБ «Микрокредитбанк»нинг ривожланиш стратегиясига киритилиши белгиланган;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш жараёнларини такомиллаштириш асосида 2025 йилга қадар кредит ресурслари ҳамда кредитлар ҳажми ўсишининг прогноз кўрсаткичлари таклифидан АТБ «Микрокредитбанк» («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 февралдаги № 05-33/231-сон маълумотномаси) кредитлаш амалиётида фойдаланилган. Ушбу илмий таклиф АТБ «Микрокредитбанк»нинг ривожланиш стратегиясига киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish