Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахроров Зариф Ориповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фойдани солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1160.
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Агзамов Авазхон Талгатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фойдани солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи бўйича мавжуд қарздорликни ҳамда солиқ бўйича жарима ва пеняларни маълум муддатга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш орқали корхона ихтиёрида қўшимча маблағ қолдириш асосланган;
туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш ва шу орқали корхона ихтиёрида қолдирилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш таклиф этилган;
меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қийматини икки йил давомида амортизация харажатлари сифатида чегириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фойдани солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фойда солиғи бўйича мавжуд қарздорликни ҳамда солиқ бўйича жарима ва пеняларни фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5232-сон «Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 31 мартдаги 06/04-01-01-37/878-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда фойда солиғи бўйича мавжуд қарздорликни, шунингдек, солиқ бўйича жарима ва пеняларни фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқини берилган ва маблағларнинг корхоналар ихтиёрига вақтинча қолаётган маблағлардан қўшимча фойдага эришиш орқали давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушишига эришилган;
туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 31 мартдаги 06/04-01-01-37/878-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши соҳанинг жадал суръатларда тикланишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари фаолиятини ривожланиш даражасини фойда солиғи имтиёзларидан фойдаланиш бўйича ҳолатини мониторинг асосида ёрқин акс эттириш ҳамда уларга инвестицияларни жалб этиш орқали ривожлантиришнинг амалий асосларининг такомиллашуви таъминланган;
цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги ПҚ-5239-сон «Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 31 мартдаги 06/04-01-01-37/878-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида корхоналар ихтиёрига қолаётган маблағлардан айланмани амалга ошириб қўшимча фойдага эришишга хизмат қилган;
меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қийматини икки йил давомида амортизация харажатлари сифатида чегириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 31 мартдаги 06/04-01-01-37/878-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари ихтиёрига қолаётган маблағлардан айланмани амалга ошириб қўшимча фойдага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish