Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуннунова Хулкар Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг бозор қийматини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt1108.
Илмий раҳбар: Холмахмадов Замир Абдурахмонович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович,  иқтисод фанлари доктори, доцент; Каюмов Равшан Исмаиловичлар, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг бозор қийматини баҳолаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини баҳолашда «банк капиталининг етарлилиги», «депозит базаси», «банк активлари сифати», «банк ишончлилиги»ни ифодаловчи кўрсаткичларга «минимал» (0,401≤0,500), «максимал» (0,501≤0,800), «оптимал» (0,801≤1) чегараларида баҳолаш таклиф этилган;
тижорат банкларининг бозор қийматини ҳар бир ёндашув (даромад, харажат ва қиёсий)ларга вазн берган ҳолда банкнинг якуний бозор қийматини аниқлаш таклиф этилган;
қиёсий ёндашувнинг тармоқ коэффициенти орқали банк бозор қийматини аниқлашда аналог банклар сифатида жами устав капитали миқдоридан 35 фоизгача фарқланадиган банкларни танлаб олиш таклиф этилган;
банкларни хусусийлаштиришда тармоқ мультипликатор кўрсаткичлари «фойда мультипликатори» (банкнинг бозор қиймати/фойда (P/E)); «битта акцияга тўғри келувчи пул оқими мультипликатори» (акция нархи/акцияга тўғри келувчи пул оқими (P/CF)); «капитал мультипликатори» (бозор қиймати/баланс қиймати (P/BV)) кўрсаткичларини тижорат банкларининг чораклик ва йиллик ҳисоботларида эълон қилиш таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларини бозор қийматида баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини баҳолашда «банк капиталининг етарлилиги», «депозит базаси», «банк активлари сифати», «банк ишончлилиги»ни ифодаловчи кўрсаткичларга «минимал» (0,401≤0,500), «максимал» (0,501≤0,800), «оптимал» (0,801≤1) чегараларида баҳолаш тизими МЧЖ “Ahbor-Reyting” амалиётига 1-сон қарори асосида жорий қилинган (МЧЖ “Ahbor-Reyting” агентлигининг 2022 йил 12 январдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада фаолият юритаётган 33 та тижорат банклари молиявий барқарорлиги бўйича гуруҳларга ажратилган ва банк тизимига баҳо берилган;
тижорат банкларининг бозор қийматини ҳар бир ёндашув (даромад, харажат ва қиёсий)ларга вазн берган ҳолда банкнинг якуний бозор қийматини аниқлаш таклифи асосида АТ Алоқабанк Банк бошқаруви самарадорлигига баҳо берилган ва банкнинг 10/12-сон «Корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш» ички низомида ўз аксини топди (АТ Алоқабанкнинг 2022 йил 6 январдаги 19-09/27-сон маълумотномаси). Натижада АТ Алоқабанкда корпоратив бошқарув самарадорлик даражаси аниқланган;
қиёсий ёндашувнинг тармоқ коэффициенти орқали банк бозор қийматини аниқлашда аналог банклар сифатида жами устав капитали миқдоридан 35 фоизгача фарқланадиган банкларни танлаб олиш таклифи асосида АЖ Пойтахт банк бозор қийматини аниқланган ва банкнинг 2-сон «Банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш» меъёрий хужжатида акс эттирилган (АЖ Пойтахт банкнинг 2022 йил 12 январдаги К15-12/30-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АЖ Пойтахт банк билан Россия хусусий Экспобанки ўртасида меморандум имзоланган;
банкларни хусусийлаштиришда тармоқ мультипликатор кўрсаткичлари «фойда мультипликатори» (банкнинг бозор қиймати/фойда (P/E)); «битта акцияга тўғри келувчи пул оқими мультипликатори» (акция нархи/акцияга тўғри келувчи пул оқими (P/CF)); «капитал мультипликатори» (бозор қиймати/баланс қиймати (P/BV)) кўрсаткичларини тижорат банкларининг чораклик ва йиллик ҳисоботларида эълон қилиш таклифи Банк Кенгашининг 2021 йил 2 декабрдаги 56-2/21-сонли қарори асосида тасдиқланган ва АТ Алоқабанк 2022 йилга мўлжалланган бизнес режасига киритилган (АТ Алоқабанкнинг 2022 йил 6 январдаги 19-09/27-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ Алоқабанк акциялари қиймати бошланғич нархига нисбатан 2 баравар ўсган. Натижада, тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнига тайёрлаш жараёнини жадаллаштириш, банк самарадорлик кўрсаткичларини ошиши ҳамда банкларни инвестицион жозибадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish