Sayt test rejimida ishlamoqda

Исоқов Лухмонжон Холбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Yu187.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, академик, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.39/30.11.2020.Yu/S.128.01.
Расмий оппонентлар: Тошев Бобокул Норкобилович, юридик фанлар доктори, профессор; Тургунов Илхом Тургунович, юридик фанлар доктори, доцент; Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл фуқароларининг мамлакатимизда меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномаларини ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки онлайн-майдонча орқали расмийлаштириш, шунингдек вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган мигрантларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишларида миллий мансублиги ёки келиб чиқиш давлатларига қараб камситилишини олдини олиш мақсадида уларнинг идентификация ID-картаси бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаслиги лозимлиги асослантирилган;
хорижда мураккаб шароитга тушиб қолган меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтириш, улар учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати асослантирилган;
мигрантларнинг мулкий ва фуқаровий ҳуқуқларини таъминлашга тегишли ҳужжатлар тўғрисидаги сўровлари 30 кундан ошмаган муддатда бажарилиши, шунингдек уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлари бепул амалга оширилиши лозимлиги асослантирилган;
одам савдосидан жабрланган деб тан олинган мигрантларга уларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши ҳолатларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқи берилиши, тиббий-психологик ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳат олиш, вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш, яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш, таржимон хизматларидан текин фойдаланиш каби ҳуқуқларидан фойдаланиши, шунингдек уларга ўзбек тилини ўрганиш учун бепул имконият яратиш эҳтиёжи асослантирилган;
Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш, олий юридик таълим тизимида мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича янги модул жорий этиш, миграция ҳуқуқи дарслигини тайёрлаш, мигрантлар ҳуқуқи бўйича халқаро шартномаларни давлат тилига таржима қилишда Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро миграция ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чет эл фуқароларининг мамлакатимизда меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномаларини ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки онлайн-майдонча орқали расмийлаштириш, шунингдек вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этишга таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон қонунининг 105, 111 ва 114-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2021 йил 23 ноябрдаги 04/3-05-1275-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши мигрантларнинг меҳнат ва бошқа ижтимоий ҳуқуқларини амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган мигрантлар идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаслигига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сон фармонининг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 апрелдаги 22/4-4301-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижа Ўзбекистон фуқаролигини олган мигрантларнинг ҳуқуқларини амалга оширишларида уларнинг миллий мансублиги ёки келиб чиқиш давлатларига қараб камситилишини олдини олишга ҳисса қўшган;
хорижда мураккаб шароитга тушиб қолган меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтириш, улар учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сон қарорининг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 01/00-02/11-2028-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси орқали ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;
мигрантларнинг мулкий ва фуқаровий ҳуқуқларини таъминлашга тегишли ҳужжатлар тўғрисидаги сўровлари 30 кундан ошмаган муддатда бажарилиши, шунингдек уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлари бепул амалга оширилиши лозимлигига таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 2 декабрдаги 12/21-49-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий этилиши Ўзбекистондаги мигрантларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга хизмат қилган;
одам савдосидан жабрланган деб тан олинган мигрантларга уларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши ҳолатларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқи берилиши, тиббий-психологик ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳат олиш, вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш, яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш, таржимон хизматларидан текин фойдаланиш каби ҳуқуқларидан фойдаланиши, шунингдек уларга ўзбек тилини ўрганиш учун бепул имконият яратишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6, 27, 36-бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 23 декабрдаги 18/9872-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижа одам савдосидан жабрланган мигрантларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қулай шароит яратишга ҳисса қўшган;
Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш, олий юридик таълим тизимида мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича модул жорий этиш, мигрантлар ҳуқуқи бўйича халқаро шартномаларни давлат тилига таржима қилишда Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро миграция ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2021 йил 15 июнда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро миграция ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ва ундаги 3, 12, 14 ва 15-бандларнинг бевосита амалга оширилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 25 февралдаги 30/8-22-29-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мамлакатимизда халқаро-ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтарилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўташга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish