Sayt test rejimida ishlamoqda

Кобилова Азиза Бахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек лингвомаданиятида тиббий перифразаларнинг хусусиятлари», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1135.
Илмий раҳбар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Косимова Нафиса Фарходовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари тиббий перифразаларини лингвомаданий таҳлил доирасида социомаданий, контекстуал-дискурсив, ижтимоий-психологик, функционал аспектларда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий перифразалардаги эстетик ва баҳоловчи ахборот ташиш хусусиятининг ва мазмун чегараси ўзгаришининг тилдан фойдаланувчи  миллат маданияти, мафкураси билан шартланганлиги мазкур лисоний бирликларни ўрганишда диахроник (тарихий тараққиёт кесимида) усулнинг устуворлигини белгилаши далилланган;
инглиз ва ўзбек тиббий перифразалари шаклланиш жараёнининг коммуникатив ва дериватив характери лисоний бирликнинг матн ривожи доирасида воқеланиши ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши, мазкур жараён натижаси сифатида перифразанинг иккиламчи маҳсулот эканлиги асосланган;  
тиббий перифразаларнинг нейтрал ва эмоционаллиги, контекстга боғлиқ ва боғлиқ эмаслигида намоён бўладиган ички қарама-қаршиликларга уларнинг турли матнлар доирасида контекстуал ва деривацион мазмун касб этиши, турли контекстларда таърифланишига эҳтиёж сезиш ва сезмаслик табиати сабаб бўлиши аниқланган;
ҳар икки тилдаги тиббий перифразаларнинг бирламчи омиллари сифатида контекстуал-дискурсив хусусиятлари, матнга хос бўлган интертекстуаллик, контекстуал вазият, шакл ва мазмун мутаносиблиги/номутаносиблиги ҳамда тиллараро структур, систем ва функционал асимметрия, иккиламчи омиллар эса перифразаларнинг лингвомаданий табиати, динамик характерида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек  тили тиббий перифразаларининг лексик-стилистик, морфологик ва структур хусусиятларини лингвокультурологик нуқтаи назардан қиёсан ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
икки қардош бўлмаган тиллар доирасидаги тиббий перифразаларнинг юзага келиш йўллари ҳақидаги умумлашма назарий қарашлар, инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий перифразаларнинг ўзаро ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари муаммоси билан боғлиқ хулосалардан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган Ф1-XT-0-19919A-1-118 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2021 йил 28 июндаги 8887-1827/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари икки тил доирасидаги тиббий перифразалар таҳлилига асосланган соҳа луғатлари яратилган ва янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
тиббий перифразаларга хос луғавий маъно гуруҳларининг фикр ифодалашдаги роли, инглиз ва ўзбек тили тиббий перифразаларининг лингвистик: лексик-стилистик, морфологик ва структур, лингвокультурологик хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 29 июндаги 1377/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада тиббий перифразалар таҳлилига асосланган ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратилган ҳамда ўқув жараёнига жорий қилинган;
тиббий перифразаларнинг миллий хосликларга эга семантик маъно гуруҳлари, уларнинг нутқ интенциясини ифодалашдаги роли хусусидаги назарий маълумотлардан Бухоро давлат университетида 2018-2019 йилларда бажарилган АҚШнинг  SUZ800-18-IN0049 рақамли “Китобхонлар клуби” мавзусидаги хорижий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 29 июндаги 05-01-0316-сон маълумотномаси). Натижада мулоқот жараёнида перифразалардан фойдаланишга оид янгича қарашлар юзага келган; ўқувчи-китобхонларда лингвистик ва коммуникатив қобилиятнинг такомилига эришилган;
қиёсланаётган тиллар тиббий перифразаларининг лингвокультурологик хусусиятлари асосидаги назарий ва амалий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари  сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 9 июндаги 1/160-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, кўрсатув жараёнида суҳбатдош билан ўрнатиладиган диалогик  мулоқотда нутқ равонлиги, тушунчалар қўлланишининг аниқлиги, жумладан, перифразаларнинг лингвистик нуқтаи назардан тўғри ишлатилиши ҳамда  нутқ маданиятининг шаклланиши борасида тавсиялар шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish