Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Азизбек Абудмаликович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда олий таълим тизими трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fal83.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашева Фарида Хужамкуловна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Балтабаева Аида Тинайбековна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги олий таълим трансформациясини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашув шароитида рақамли технологияларнинг таълим тизимига интервенцияси кучайиб бориши шароитида яратилаётган нотаълимий хусусиятга эга бўлган контентнинг кўпайиши ёшлар дунёқарашида қадриятлар трансформациясига хизмат қилиши аниқланган;
олий таълим тизимини трансформация қилишда мадрасаларда шаклланган қадриятлар – ижтимоий масъулият, билимнинг ижтимоий йўналтирилганлиги ҳамда илм олиш узвий ва узлуксиз, машаққатли жараёнлигига доир аксиологик компонентлардан фойдаланиш имкониятлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
масофавий таълим кўламининг кенгайиши натижасида олий таълим олиш учун сарфланадиган вақт ва маблағнинг тежалиши, шу билан биргаликда бу жараёнда таълим субъектларининг ментал имкониятларини эътиборга олиб олий таълим муассасаларининг жорий таълим технологияларини трансформация қилиш зарурати асосланган;
таълимнинг ноанъанавий шаклларида талабаларда ижтимоийлашув имкониятлари чекланганлиги оқибатида ижтимоий масъулият ва бошқарув иерархиясидаги мақомни идентификация қилиш билан боғлиқ муаммолар вужудга келиши мумкинлиги аниқланган;
абитуриентлар сонининг мутассил ўсиб бориши олий таълим муассасаларининг жамиятдаги институционал аҳамиятининг ортишига ва бу регуляцион фаолиятни янада кучайтириш эҳтиёжини вужудга келтириши фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда олий таълим тизими трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили мавзусидаги диссертация иши натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ахборотлашув шароитида рақамли технологияларнинг таълим тизимига интервенцияси кучайиб бориши шароитида яратилаётган нотаълимий хусусиятга эга бўлган контентнинг кўпайиши ёшлар дунёқарашида қадриятлар трансформациясига хизмат қилиши аниқланганига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Фарғона давлат университетида бажарилган, 2018-2020 йилларга мўлжалланган давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш маханизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган Фарғона давлат университетининг 2022 йил 30 майдаги 01-2016-сон далолатномаси). Бу эса талабаларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, ижодий креатив қарорлар қабул қилиш қобилиятлари ва кўникмаларини шакллантириш, экстремал шароитларда вазифаларни бажаришда юқори профессионал ҳаракатчанлик, ижтимоий ва псиохологик барқарорликни намоён этишига эришилган;
олий таълим тизимини трансформация қилишда мадрасаларда шаклланган қадриятлар – ижтимоий масъулият, билимнинг ижтимоий йўналтирилганлиги ҳамда илм олиш узвий ва узлуксиз, машаққатли жараёнлигига доир аксиологик компонентлардан фойдаланиш имкониятлари очиб берилганига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”ни 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда, “Янги авлод” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 4 июлдаги 01-27/319-сон далолатномаси). Натижада партия ташаббуси билан ишлаб чиқилган дастурларда олий таълимга оид муҳим муаммоларга давлат ва жамиятнинг эътиборини кучайтириш, миллий тараққиётда университетларнинг ўрнига объектив баҳо бериш имкониятлари оширилган;
масофавий таълим кўламининг кенгайиши натижасида олий таълим олиш учун сарфланадиган вақт ва маблағнинг тежалиши, шу билан биргаликда бу жараёнда таълим субъектларининг ментал имкониятларини эътиборга олиб олий таълим муассасаларининг жорий таълим технологияларини трансформация қилиш зарурати асосланганига оид амалий таклифларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармонининг 46-мақсад: “Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш” мавзусида семинар тадбирда ва  “Кичик тарғибот юксак натижа” водий ёшлар форуми, “Янги авлод кадрлари” лойиҳаларидаги тадбирларда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 4 июлдаги 01-27/319-сон далолатномаси). Натижада эса электорат билан ишлашда жамоатчиликнинг эътиборини мамлакатимизда амалга оширилаётган олий таълим трансформациясига қаратиш, шунингдек олий таълим трансформацияси жараёнида партия фаолларининг иштирокини таъминлаш имкониятлари кенгайган;
таълимнинг ноанъанавий шаклларида талабаларда ижтимоийлашув имкониятлари чекланганлиги оқибатида ижтимоий масъулият ва бошқарув иерархиясидаги мақомни идентификация қилиш билан боғлиқ муаммолар вужудга келиши мумкинлиги аниқланганига оид  илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига доир муҳокамаларда, шунингдек, стратегияни 2022 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбатлари ташкил этишда ҳамда жамоатчилик муҳокамаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Респбликаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 10 июлдаги 01/17 сонли маълумотномаси). Натижада қарор қабул қилувчи ва ижро этувчи органларда олий таълим тараққиётининг кўп векторли йўналишини эътиборга олган ҳолда фаолиятни ташкил этиш истиқболлари вужудга келган;
абитуриентлар сонининг мутассил ўсиб бориши олий таълим муассасаларининг жамиятдаги институционал аҳамиятининг ортишига ва бу регуляцион фаолиятни янада кучайтириш эҳтиёжини вужудга келтириши фалсафий жиҳатдан асосланганига доир илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Респбликаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 10 июлдаги 01/17-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим олий имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда соҳага бўлган эътиборнинг кучайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish