Sayt test rejimida ishlamoqda

Салихова Гулноза Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада ногиронлиги бўлган ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3299.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Мусурманова Айниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Феруза Усмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оилада ногиронлиги бўлган ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг янгилиги:
оилада кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари оилаларнинг тавсифларига асосланган прогностик-диагностик ва мақсадга йўналганлик тамойиллари ҳамда “оила-маҳалла-таълим” вертикал тизими манфаатли ҳамкорлик стратегиясининг (фуқаролар фаровонлигига эришишнинг ташаббусли, ижроий ўзаро таъсир чоралари) талабларига устуворлик бериш асосида аниқланган;
кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослашганлик даражаларини баҳолаш мезонларини (ўзига ва келажагига ишониш, қатъиятлилик, ногиронлик даражасига мос интилувчанлик, мотивацион, оптимистик ҳиссиёт, масъулиятли ҳамкорлик каби) оилалардаги педагогик, психологик, тиббий-гигиеник, касбий таъсир мазмунига мослаштирилган тарзда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
оилада кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни тўлақонли ҳаёт кечириши учун тайёрлашга йўналтирилган касбга, шахслараро муносабатларга ўргатувчи мақсадли реабелитацион ишлар орқали комплекс таъсир этувчи (ҳаётий кўникмалар, келажакка ишонч, академик таянч компетенциялар, коррекцион, тузатувчи, юмшатувчи) блок-тузилмалар такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни оилавий муносабатлар (ишонч, маънавий кўмак, миллий қадриятларга асосланиш, мотивацион) асосида ижтимоий ҳаётга мослаштиришда маҳалла мутасаддилари ва ота-оналарда педагогик уқув ҳамда психологик компетенцияларни ривожлантирувчи интегратив-кластерли дарс методикалардан фойдаланишнинг афзаллиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Оилада ногиронлиги бўлган ўсмир болаларни (кар ва заиф эшитувчи) ижтимоий ҳаётга мослаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
оилада кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришнинг прогностик-диагностик ва мақсадга йўналганлик тамойиллари асосида «оила-маҳалла-таълим» манфаатли ҳамкорлик стратегиясининг вертикал тизимини такомиллаштиришда тадқиқотда асосланган ижтимоий компетенциялар (ўзига, келажагига ишонч, қатъиятлилик, ногиронлик даражасига мос интилувчилик, мотивацион, оптимистик ҳиссиёт, масъулиятли ҳамкорлик)ни назарда тутувчи тарбиявий машғулотлар мазмунига сингдирилган ҳамда «Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида тарбиявий машғулотларни ташкил этиш ва режалаштириш дастури» такомиллаштирилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2022 йил 2 мартдаги 01/43-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган интегратив модель, ҳаётга мослаштиришнинг самарали механизмлари оилада кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича таълим-тарбия мазмуни такомиллаштиришга, ушбу тоифа ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришга хизмат қилган;
имконияти чекланган болаларни тўлақонли ҳаёт кечиришга тайёрлаш алгоритмига йўналтирилган «Ижтимоий ҳаётга тайёрлаш соати», «Кутубхона соати», «Амалий машғулот», «Нутқий мулоқот» машғулотларида болаларни касбга, шахслараро муносабатларга ўргатувчи (такомиллаштирувчи; ҳаётий кўникмалар, академик таянч компетенциялар; коррекцион; тузатувчи, юмшатувчи) комплекс усуллари жорий этилиб, оилавий муносабатлар (ишонч, маънавий кўмак, мотивацион) асосида болалар учун қулай ва эркин мулоқотга асосланган ижтимоийлашув муҳитини яратишнинг замонавий интегратив-кластерли модели, кўргазмали касбий таълим, амалий тренинг, эркин танловли технологияларининг трансформациялари махсус мактаб педагоглари томонидан самарали қўлланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2022 йил 2 мартдаги 01/43-сон маълумотномаси). Натижада кар ва заиф эшитувчи болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш мазмуни такомиллашган, ижтимоийлашув даражалари ошган, фуқаролар фаровонлигига эришишнинг ташаббусли, ижроий ўзаро таъсир чораларини маҳаллалар, оилалар миқёсида интенсив тарғиб этишнинг дидактик самарадорлигига эришилган;
Миллий гвардия қарамоғидаги меҳрибонлик уйлари, оилавий меҳрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб интернатларда болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришга интегратив ёндашишнинг замонавий модели-интегратив, кластерли, кўргазмали касбий таълим, амалий тренинг, танлов технологиялари “Оилада ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2022 йил 29 апрелдаги 1/1-2807-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланилган инновацион таълим технологиялари  ногиронлиги бор ўсмир ёшдаги болаларни ижтимоий ҳаётга мослашиш борасидаги қизиқиш ва интилишларини оширган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда оилада ногиронлиги бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлардан, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳам томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги Низом, «Сўровномалар» (10-13 бандлари)» «Йўл харитаси» (2-бўлими 1-11-бандлари), “Меҳр дафтари”,  «Меҳр дафтарини юритиш бўйича вақтинчалик тартиб» (2 ва 13-бандлари)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг  2022 йил 29 апрелдаги 1/1-2807-сон маълумотномаси). Натижада ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими олдида турган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ота-оналар, ўқитувчи-тарбиячилар, Миллий гвардия мутахассис-ходимлари ҳамда ушбу тоифа болаларнинг янги тизим талаблари асосидаги ҳуқуқий, илмий-методик билим, малака ва кўникмалари такомиллаштирилган. Шунингдек, ижтимоий институтларнинг ногирон болаларни ижтимоийлаштиришдаги аниқ ва манзилли вазифаларини белгилашнинг истиқболли ориентирлари ойдинлаштирилишига эришилган;
«оила-маҳалла-мактаб» ҳамкорлиги тамойили асосида оилада кар ва заиф эшитувчи ўсмир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришда ижтимоий, мобил-методик тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялари асосида «Очиқ осмон остидаги мактаб» ижтимоий лойиҳаси яратилиб, у Тошкент, Андижон ва Жиззах вилоятларида ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари билан ташкил этилган тадбирда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 5 майдаги 01-09/989-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган мобил-методик тадбир асосида ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаолларининг ногирон ўсмир ёшдаги болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича билим, малака ва кўникмалари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish