Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Алишер Келдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг ижтимоий педагогик технологиялари”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped403.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика маънавият ва маърифат маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида маънавий-маърифий ишларда ёшларни маънавий тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда меҳнатга ижобий муносабатни, назарий билимларни амалиётда қўллаш истагини ҳамда ижодий меҳнатга бўлган эҳтиёжини миллий қадриятларга мувофиқ ривожлантириш, бурч, масъулият, мақсадга йўналганлик, ҳалоллик туйғуларини, меҳнатсеварлик ва меҳнатга бўлган эҳтиёжни тарбиялаш каби ижтимоий-педагогик технологиялар мафкуравий харита асосида такомиллаштирилган;
ёшларни маънавий тарбиялашнинг методик талаблари асосида миллий ғоя руҳи сингдирилган тадбирларни ташкил этиш ҳамда тарбия жараёнини амалга оширишга қаратилган педагогик фаолият, таълим майдони, педагогнинг касбий маҳорати, таълим муассасаси тузилмаси каби компонентлар аниқлаштирилган;
маънавий-маърифий ишларнинг педагогик (таъсирчан, ёрқин таассурот, қизиқтириш) ҳамда ижтимоий шартлар тизими (таълим муассасаларида қўшимча таълим соҳасига маънавий-ахлоқий мазмунни жорий этиш, жамоат бирлашмаларининг ёшлар билан ишлаши, таълим муассасаларининг маданият, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги) инфотейнмент моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
маънавий-маърифий фаолиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик йўналишлари (уйғунлик, тизимлилик, масъулият, мувофиқлаштириш) мазмунига устуворлик бериш, шунингдек ёшлардаги ижтимоий фаоллик сифатини оширишга қаратилган маҳорат дарслари, ижодий семинарлар, ота-оналар конференциялари, мавзуга оид консультациялар, сайёр қабуллар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиши орқали янада такомиллаштирилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида туман, шаҳарлари маънавият ва маърифат бўлинмалари фаолиятида ёшлар маърифатини юксалтириш технологиялари такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшларда меҳнатга ижобий муносабатни шакллантириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш истагини ҳамда ижодий меҳнатга бўлган эҳтиёжини ривожлантириш, бурч, масъулият, мақсадга йўналганлик, ҳалоллик туйғуларини, меҳнатсеварлик ва меҳнатга бўлган эҳтиёжни тарбиялаш каби ижтимоий-педагогик технологиялар мафкуравий харита асосида такомиллаштирилганлиги, ёшларни маънавий тарбиялашнинг методик талаблари асосида миллий ғоя руҳи сингдирилган тадбирларни ташкил этиш ҳамда тарбия жараёнини амалга оширишга қаратилган педагогик фаолият, таълим майдони, педагогнинг касбий маҳорати, таълим муассасаси тузилмаси каби компонентлар аниқлаштирилганлиги каби натижалар Республика маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 18 мартдаги 02/02/436-сон маълумотномаси). Мазкур дастурлар асосида туман, шаҳарлари маънавият ва маърифат бўлинмалари фаолиятида ёшлар маърифатини юксалтиришнинг самарали технологияларини ташкил қилиш имконияти яратилган;
маънавий-маърифий ишларнинг педагогик (таъсирчан, ёрқин таассурот, қизиқтириш) ҳамда ижтимоий шартлар тизими (таълим муассасаларида қўшимча таълим соҳасига маънавий-ахлоқий мазмунни жорий этиш, жамоат бирлашмаларининг ёшлар билан ишлаши, таълим муассасаларининг маданият, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги) инфотейнмент моделлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид натижадан Мактабгача таълим тизими фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 03-03/417-сон маълумотномаси). Мазкур тадбирлар маънавий-маърифий ишларда ёшларни маънавий тарбиялаш тизими босқичларининг таъсирчанлигини ҳамда ёшларимизни маънавий таҳдидларга қарши курашнинг субъектларига айлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
маънавий-маърифий фаолиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик йўналишлари (уйғунлик, тизимлилик, масъулият, мувофиқлаштириш) мазмунига устуворлик бериш, шунингдек ёшлардаги ижтимоий фаоллик сифатини оширишга қаратилган маҳорат дарслари, ижодий семинарлар, ота-оналар конференциялари, мавзуга оид консультациялар, сайёр қабуллар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиши орқали янада такомиллаштирилиши асосланганлиги каби янгиликлардан Ёшлар агентлиги фаолиятида фойдаланилиб, 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши, яъни «Инсон қадрини юксалтириш», «Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш», «Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш», «Aдолатли ижтимоий сиёсат юритиш», «Маънавий тараққиётни таъминлаш», «Миллий манфаатлар асосида умумбашарий муаммоларга ёндашиш», «Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш ва очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш» каби Давлат дастурлари ва режалари доирасида олиб борилаган ишлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларининг методологик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 17 февралдаги 4-13-23-413-сон маълумотномаси). Мазкур тадбирлар натижасида маънавий-маърифий ишларнинг педагогик шартлар тизими (таъсирчан, ёрқин таассурот, қизиқтириш) модуллаштириш асосида такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish