Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Зебо Хусановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диск улоқтирувчиларнинг ҳаракатланиш параметрларини биомеханик таҳлил қилиш асосида махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped1492.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Шакиржанова Клара Ташкенбаевна, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Инноятович, биология фанлари доктори, профессор;  Ядгаров Боходир Жуматович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диск улоқтирувчи спортчиларнинг айланиб улоқтиришни бажариш техникасини ва махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диск улоқтирувчиларни йиллик тайёргарлик машғулот фаолиятида қўлланилган юкламалар ҳажмининг мусобақа олди мезоцикллар бўйича тақсимланишини махсус техник тайёргарлик тизимига киритиш ҳисобига спортчиларнинг техник тайёргарлик даражасига бўлган кўникма ва малакаларни шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
диск улоқтирувчи спортчиларнинг биомеханик ҳаракатланиш кўрсатгичларини техник тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб дискнинг учиб чиқиш ўртача тезлиги, дискнинг учиб чиқиш бурчагини рационаллаштириш ҳисобига юзага келган ҳар бир хатони коррекциялашга қаратилган мажмуа таклиф этилган;
диск улоқтирувчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида (FREEMGE ва G-WALK ёрдамида) спортчиларнинг айланишга тайёргарлик кўриш, айланишда оёқдан-оёқга ўтиш ва улоқтиришда тормозланиш фазалар самарадорлигини оширишга йўналтирилган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига улоқтириш биокинематикасини ўзлаштириш жараёни такомиллаштирилган;
диск улоқтирувчиларнинг куч қобилиятини ривожлантириш учун дискнинг ҳаракатланишида аэродинамик ҳаракат траекториясидаги имкониятидан келиб чиқиб кўп куч сарф қилинадиган машқларни динамик ва статик фаолиятдаги машғулотларга киритиш ҳисобига махсус куч тайёргарлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил атлетикада ихтисослаштирилган диск улоқтирувчи спортчи-талабаларда диск улоқтирувчиларнинг махсус куч тайёргарлигини биомеханик ҳаракатланиш кўрсатгичлари бўйича такомиллаштириш  услубиятини ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
диск улоқтирувчиларнинг куч қобилиятини ривожлантириш учун дискнинг ҳаракатланишида аэродинамик ҳаракат траекториясидаги имкониятидан келиб чиқиб кўп куч сарф қилинадиган машқларни динамик ва статик машғулотга мос равишда режалаштириш бўйича таклиф ва тавсияларнинг мазмуни асосида “Спорт биомеханикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-7/142-сон маълумотномаси). Натижада диск улоқтирувчиларнинг спорт натижалари 9,0% га яхшиланган;
диск  улоқтирувчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида (FREEMGE ва G-WALK ёрдамида) спортчиларнинг  айланишга тайёргарлик кўриш, айланишда оёқдан-оёқга ўтиш ва улоқтиришда тормозланиш фазалар самарадорлигини оширишга йўналтирилган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш таклиф ва тавсиялар «Спорт биомеханикаси» номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-183-сон маълумотномаси).  Натижада тадқиқот якунида 100 метрга югуришда 20,24% га, жoйидан туриб узунликка  сакрашда 19,28% га, 3 кгли тўлдирма тўпни  бoш oртидан oлдинга улoқтирганда  17,36% га, 60 кг штанга билан ўтириб турганда 23,71% га ўсиши кузатилган;
диск улоқтирувчи спортчиларнинг биомеханик ҳаракатланиш кўрсатгичларини техник тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, дискнинг учиб чиқиш ўртача тезлиги, дискнинг учиб чиқиш бурчагини рационаллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар «Спорт биомеханикаси» номли ўқув қўлланманинг  мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабр 676-183-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот якунида спортчи талаба-қизларининг кинематик характеристикаларини нисбий ўсиш динамикаси  дискни учиб чиқиш бурчаги  12,56% га, ўртача тезлик 14,25 % га, учиш масофаси 12,46 % га яхшиланган;
диск улоқтирувчиларни йиллик тайёргарлик машғулот фаолиятида қўлланилган юкламалар ҳажмининг мусобақа олди мезоцикллар бўйича тақсимланишини махсус техник тайёргарлик тизимига қўллаш бўйича педагогик йўриқнома шакллантирилган ва амалиётга татбиқ этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 03-17-02-11073-сон маълумотномаси). Натижада диск улоқтирувчиларнинг техник тайёргарлиги 12% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish