Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Отабек Хамиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш футболчиларни мусобақага оид қобилиятларини машғулот жараёнида такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1861.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Гаппаров Захид Гаппарович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаджалилов Шерзод Иногамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларни мусобақага оид қобилиятларини сараланган тестлар орқали ривожлантириш ва машғулот жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш футболчиларни машғулот ва мусобақадаги фаоллигини ошириш учун анъанавий жараёнли мотивациясини техника аниқлигини машғулот жараёнида рақобатлашиш муҳити орқали ҳар бир аниқ ҳаракат учун рейтинг баллар қўйиб бориш, техник элементларни (тўпга оёқни ички қисмида зарба бериш, тўпни кўкракда тўхтатиш, тўпга бош билан зарба бериш) сон ва сифат жиҳатдан натижавий мотивацияга ўзгартириш натижасида мусобақада фаол иштирок этиш имконияти кенгайтирилган;
ёш футболчиларни машғулот жараёнидаги ҳаракатланиш имкониятини фаоллаштириш учун махсус машқлар орқали тўпни ҳис қилиш элементларини ишлаб чиқилган модел дастурида (мақсадли жанглёр қилиш, тўпни тез узатиш, тўпни аниқ узатиш) қатъий регламентлаштириш ҳисобига футболчиларнинг назарий, жисмоний, техник таёргарлик даражасини оширишнинг илмий услубияти такомиллаштирилган;
ёш футболчиларни мусобақадаги мураккаб вазиятларда техник элементларини бошланғич фазаларини такомиллаштиришга қаратилган усуллар арсеналидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун ўйин вазиятига мос техник ҳаракатларни иродавий зўр бериш эвазига моделлаштирилган услубиятини футболчиларни ўз-ўзини баҳолаш мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақа олди тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
ёш футболчиларни тактик тафаккурини ривожлантиришда компьютер дастуридан фойдаланиб (тезкор тафаккур, тез ва аниқ қарор қабул қилиш, вазиятни тез идрок этиш каби қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган) машғулот жараёнида кам куч, кам вақт сарфлаш ҳамда тактик усулларни бошланғич фазаларини ўйинчи амплуаси бўйича жойлашувини хотирасида сақлашга йўналтирилган тактик комбинацияларни қўллаш ҳисобига машғулотнинг маҳсулдорлигини ошириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг мусобақага оид қобилиятларини машғулот жараёнида такомиллаштириш бўйича олиб борилган тажрибалар асосида:
ёш футболчиларни машғулот ва мусобақадаги фаоллигини ошириш учун анъанавий жараёнли мотивациясини ва техника аниқлигини машғулот жараёнида рақобатлашиш муҳити орқали ҳар бир аниқ ҳаракат учун рейтинг баллар қўйиб бориш, техник элементларни сон ва сифат жиҳатдан натижавий мотивацияга ўзгартириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар Болалар-ўсмирлар футбол академиясининг машғулот дастурига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 04-07-08/106-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот якунида тажриба гуруҳи футболчиларнинг мусобақа фаолиятидаги ғалабалар сони 4 тага кўпайган ва мусобақа кўрсаткичлари 18,5% га яхшиланган;
ёш футболчиларни машғулот жараёнидаги ҳаракатланиш имкониятини фаоллаштириш учун махсус машқлар орқали тўпни ҳис қилиш элементлари ҳаракатли ўйинларни жисмоний сифатлар даражасига мослаштириш ҳисобига футболчиларнинг назарий ҳамда жисмоний техник тайёргарлик даражасини ошириш бўйича таклифлар, Республика олимпия захиралари коллежи ёш футболчилари машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 04-07-08/106-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот гуруҳи футболчиларининг етакчи оёқларини техник-тактик имкониятлари 19%, етакчи бўлмаган оёқларини техник-тактик имкониятлари 13% ошганлиги аниқланган;
ёш футболчиларни мусобақадаги мураккаб вазиятларда техник элементларини бошланғич фазаларини такомиллаштиришга қаратилган усуллар арсеналидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун ўйин вазиятига мос техник ҳаракатларни иродавий зўр бериш эвазига моделлаштирилган услубиятини қўллаш бўйича таклифлар “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” йиллик машғулот режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 04-07-08/106-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот гуруҳи тадқиқотдан сўнг гуруҳ ва индивидуал вақти 8,89 қисқарди яъни умумий кўрсаткичлар 12% ни ташкил этган;
ёш футболчиларни тактик тафаккурини ривожлантиришда компьютер дастуридан фойдаланиб машғулот жараёнида кам куч, кам вақт сарфлаш ҳамда тактик усулларни бошланғич фазаларини ўйинчи амплуаси бўйича жойлашувини хотирасида сақлашга йўналтирилган тактик комбинацияларни қўллаш ҳисобига машғулотнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар футбол академиясида олиб бориладиган ўқув машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 04-07-08/106-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот сўнгида футболчиларни тактик тафаккури 8,25 секундга қисқариб тактик комбинацияларни бажаришдаги хатолар сони тадқиқот бошида 61 та эди, тадқиқотдан сўнг эса хатолар сони 6 тани ташкил этди, умумий хатолар 55 тага қисқарган яъни бу кўрсатқич 45% ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish