Sayt test rejimida ishlamoqda

Тайлакова Дилноза Норбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Она тилидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш методикаси»,  13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped329.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан  Ермекбаевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тилидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш ва фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш мезонлари ва босқичлари таълим олиш имкониятларини кенгайтиришнинг индивидуаллашув билан боғлиқ электрон-модулли функционал-дидактик хусусиятларини маълумотларни қайта ишлаш индикаторлари асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари учун “Она тили” фанидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон  ресурсларнинг таркибий тузилиши электрон ўқув ресурслар яратишга қўйиладиган тил компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган педагогик талаблар ҳамда дарснинг барча турларига рефлексив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Она тили” фанини ўқитиш методикаси таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ўқув ресурслари мантиқий ва нарратив маълумотлар ҳамда ахборот тизими спирал моделининг асосий босқичларини мулоқот қилиш учун шароит яратишга ижтимоий ва индивидуал синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар орқали ишлашга мақсадли ижодий муҳитни яратишга хизмат қилувчи дидактик функцияларни мослаштириш ҳамда таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тилидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш мезонлари ва босқичлари таълим олиш имкониятларини кенгайтиришнинг индивидуаллашув билан боғлиқ электрон-модулли функционал-дидактик хусусиятларини маълумотларни қайта ишлаш индикаторлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар A-1-123 рақамли “Фанлардан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасмни яратиш” номли амалий лойиха доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 1 мартдаги 02-07-594/04-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, тaълимий мaқсaдлaргa мўлжaллaнгaн элeктрoн рeсурсларни яратиш мезонарини ва босқичларини илмий асослаш, элeктрoн ўқув рeсурсларнинг тузилиши ва унинг педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
умумий ўрта таълим мактаблари учун “Она тили” фанидан таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон  ресурсларнинг таркибий тузилиши электрон ўқув ресурслар яратишга қўйиладиган тил компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган педагогик талаблар ҳамда дарснинг барча турларига рефлексив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таъим муассасалари учун математикава уни ўқитиш методткасидан 3D тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 1 мартдаги 02-07-594/04-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, умумий ўрта тaълим мaктaблaри учун “Oнa тили” фaнидaн тaълимий мaқсaдлaргa мўлжaллaнгaн элeктрoн рeсурсларининг тaркибий тузилиши элeктрoн рeсурслар яратишга қўйиладиган педагогик талаб ва мезонларни аниқлаш имкони оширилган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Она тили” фанини ўқитиш методикаси таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ўқув ресурслари мантиқий ва нарратив маълумотлар моделларини ривожлантириш ҳамда ахборот тизими спирал моделининг асосий босқичларини синхронлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича хулосалар A-1-123 рақамли “Фанлардан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасмни яратиш” номли амалий лойиха доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 1 мартдаги 02-07-594/04-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, умумий ўрта тaълим мaктaблaри учун “Oнa тили” фaнини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
таълимий мақсадларга мўлжалланган электрон ресурсларни яратиш масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар орқали ишлашга мақсадли ижодий муҳитни яратишга хизмат қилувчи дидактик функцияларни мослаштириш ҳамда таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таъим муассасалари учун математикава уни ўқитиш методткасидан 3D тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 1 мартдаги 02-07-594/04-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, элeктрoн рeсурсларни аиалиётга қўллашга доир тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish