Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбаев Эркин Абдухалимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оналар ўлимида жигар касалликларининг патологик анатомияси» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Tib565.
Илмий маслаҳатчи: Исраилов Ражаббай Исраилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Донияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Мавлянходжаев Ровшан Шухратович, тиббиёт фанлари доктори; Ихтиёрова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ходжи Ахмад Ясавий номидаги Қозоқ-Турк ҳалқаро университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар патологиялари ва соматик касалликлар билан боғлиқ оналар ўлими ҳолатларини турли-туман омиллар мажмуида таҳлил қилиш ва замонавий ўзига хос хусусиятларини ва уларнинг патологоанатомик ташхисида дифференциалланган ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
преэклампсия, HELLP-синдром, ҳомиладорлар холестази ва ўткир ёғли гепатози билан хасталанган оналар ўлими билан боғлиқ жигарнинг  патологик ҳолатларни юзага келишини асосий сабаблари бош мия шиши, ўпка шиши, ДВС синдром, бачадондан қон қетиши, геморрагик шок, геморрагик инсульт, респиратор дистресс-синдромнинг ўзига хос структур ва патоморфологик хусусиятлари асосланган;
ўткир ва сурункали гепатит билан боғлиқ бўлмаган оналар ўлими ҳолатларида жигарнинг ўзига хос патологик ўзгаришларни сурункали гепатит билан боғлиқ бўлган тартибидаги жигар тўқималаридаги юзага келган патологик ҳолатларнинг микротомирлар деворининг ўтказувчанлиги ошиши, қон суюқлиги ва плазма оқсилларининг тўқимага чиқиши, шиш ва паренхиматоз ҳужайраларда дистрофик ва некробиотик ўзгаришлар ривожланишига олиб келиши исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ оналар ўлими ҳолатида қон айланиш тизимидаги қоннинг қуйилиши натижасида юзага келадиган тромблар  жигарнинг ўзига хос хужайра ва тўқималарида содир бўлган патологик ўзгаришларни бошқа вирусли касалликлардаги патоморфологик ўзгаришлардан фарқли солиштирма таҳлили асосида функционал ҳолатидаги бузилишлар билан боғлиқлик исботланган;
оналар ўлими ҳолатларида жигардаги патологик ўзгаришларнинг патогенезини ойдинлантириш орқали Кi-67 реагентининг беморларда паст даражали ижобий реакцияси, Bcl-2 регаентида эса барча беморларда ўрта ва юқори даражали салбий реакцияси, преэкламсияда гепатоцитлар атрофида лимфоцитларни юқори даражада тўпланиш ва буни натижасида гепатоцитлар атрофида кучли яллиғланиш жараёнлари юзага келиши исботланган;
жигар тўқимасида ривожланган патоморфологик ўзгаришларни математик моделлаш натижасида маълумотлик кўрсаткич йиғиндиси 46 га тенг бўлиши жуда юқори ҳисобланиб, морфологик ўзгаришлар коэффициенти 2,6 га тенг бўлганлиги жигарнинг оғир даражада шикастланишини кўрсатиши билан биргаликда морфофункционал жиҳатдан етишмовчилик ҳамда ўлимнинг бевосита сабабларини оғирлаштирганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оналар ўлимида жигар касалликларининг патологик анатомиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оналар ўлимида жигар касалликларининг патологик анатомиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оналар ўлимида ҳомиладорликка боғлиқ бўлган жигар касалликларининг патологоанатомик ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги 8н-з/265-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома HELLP, ўткир ёғли гепатоз, преэклампсия ва ҳомиладорлик холестази ва унинг оқибатида жигарнинг функционал тизимидаги ўзгаришларни баҳолаш имконини берган;
оналар ўлимида жигар касалликларининг патологик анатомиясини такомиллаштиришга бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оналар ўлимида ҳомиладорликга боғлиқ бўлмаган жигар касалликларининг патологоанатомик ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги 8н-з/265-сон маълумотномаси). Натижада ўткир, сурункали гепатит ва COVID-19 пандемиясида эпидемия даврида вирус билан зарарланган ҳомиладорлар жигарида кучли ва хаёт учун хавфли патологик жараёнлар ривожланишини олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;
оналар ўлимида жигар касалликларининг патологик анатомиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологик анатомия маркази оналар ва болалар патологияси бўлими, Андижон ва Бухоро вилоятлари патологик анатомия буюроси аутопсия бўлими, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиалининг суд-тиббий экспертиза амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 августдаги 08-24830–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жигардаги патоморфологик ўзгаришлар алгоритми кўрсатишича HELLP синдроми, ўткир ёғли гепатоз, ўткир вирусли гепатит ва COVID-19 да маълумотлик коэффициенти 46-65 балл, морфологик ўзгаришлар коэффициенти юқори III-даражали, бошқа касалликларида эса маълумотлик кўрсаткичи 31-35 балл, МЎКнинг II-даражани кўрсатиши, оналар ўлими ҳолатларида жигардаги патологик ўзгаришларнинг патогенезини очиқлашда иммуногистокимёвий текширув маълумотлари, яъни Ki-67 экспрессияланиши барча касалликларда паст даражада ижобий бўлиши, ҳужайралар пролиферацияланиш жараёнининг пастлигини, Bcl-2 салбий апоптознинг пасаймаганлигини, CD 20, CD3 перипортал йўлларда кучли ижобий бўлиши, лимфопролифератив яллиғланиш ривожланишини кўрсатиши,  уларнинг ташхисий аҳамияти мавжудлигини тасдиқлаш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган

Yangiliklarga obuna bo‘lish