Sayt test rejimida ishlamoqda

Сахаталиева Райхана Рафаэлевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси аҳолиси ўртасида сийдик пуфаги лейкоплакиясининг тарқалиши, патоморфологияси ва иммуногистохимияси» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2123.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббай Исраилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Донияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашев Бахром Собиржанович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қозоқ-Туркия университети қошидаги Чимкент тиббиёт институти (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик пуфаги лейкоплакиясининг хавфли омиллари, ёш гуруҳлари бўйича учраш даражаси, давомийлигини аниқлаш ва ҳар бир шаклини ўзига хос патоморфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сийдик пуфаги лейкоплакиясининг оддий шаклининг клиник белгилари йўқлигига қарамай, шиллиқ ости қаватида сурункали яллиғланиш инфильтрати шаклланиши туфайли қопловчи эпителий ҳужайралар қатламлари 2 баробарга ошиши, юза қават ҳужайралари чўзинчоқ шаклга кириши, ядрода пуфакчалар ва бир-нечта ядрочалар пайдо бўлишининг патоморфологик ўзгаришлари исботланган;
веррукоз шаклида гиперкератоз кучайиши сабабли кўп қаватли ясси эпителийни метаплазияси, базал ва парабазал ҳужайралар гиперплазия ва гиперхромазияси, юза қават ҳужайраларида кератогиалин пайдо бўлишининг патоморфологик хусусиятлари асосланган;
эрозия ўчоқлари пайдо бўлиши оқибатида сийдик пуфаги деворининг шиш ва яллиғланиш ҳисобига қалинлашиши, кўп қаватли ўзгарувчан эпителийнинг деярлик барча қаватлари деструкцияланиши, базал ҳужайралар жойидан кўчиши, парабазал ҳужайралар титилиб, сийраклашиб, деструкцияланиши ва юза қават ҳужайралари десквомацияга учраши исботланган;
сийдик пуфаги лейкоплакияси кечишининг оғирлашган сари иммуногистокимёвий маркерларнинг экспрессияланиши кучайиши туфайли сийдик пуфаги шиллиқ пардаси ва қопловчи эпителийсидаги Bcl-2 ва ген супрессорнинг р53 оқсилларнинг экспрессияланиш даражалари касалликни прогрессиясини башоратлашдаги ўрни ва аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси  аҳоли ўртасида сийдик пуфаги лейкоплакиясининг тарқалиши, патоморфологияси ва  иммуонгистокимёси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сийдик пуфаги лейкоплакиясини патоморфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сийдик пуфаги лейкоплакиясини патоморфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларига қараб аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8и-р/563-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сийдик пуфаги лейкоплакияси ва метаплазияга учраган шаклларини морфологик ва иммуногистокимёвий ўзига хос хусусиятларини баҳолаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
аҳоли орасида сийдик пуфаги лейкоплакиясининг тарқалиши, патоморфологияси ва  иммуонгистокимёсини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари патологик анатомия бюролари ҳамда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг патологик анатомия бўлими амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 август 08-23836 сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сийдик пуфаги деворининг шиш ва яллиғланиш ҳисобига эрозив шаклида қалинлашиши, кўп қаватли ўзгарувчан эпителийнинг деярлик барча қаватлари деструкцияланиши, базал ҳужайралар жойидан кўчганлиги, парабазал ҳужайралар титилиб, сийраклашиб, деструкцияланганлиги ва юза қават ҳужайралари десквамацияга учраши, сийдик пуфаги лейкоплакиясида иммуногистокимёвий маркерлардан цитокератин ва Bcl-2 оқсили касалликнинг даражаси оғирлашиб борган сари экспрессияланиши кучайиши яъни 43,7%гача (3,5 балл) етиши, р53 ген супрессор тинч ҳолатда фақат ҳужайра цитоплазмасида, лейкоплакия касаллиги оғирлашган сари ядрода ҳам экспрессияланиши 19,4%гача ошганлигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish