Sayt test rejimida ishlamoqda

Турамуратова Манзура Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилоятининг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи 6 ёшгача  бўлган болалардаги параметрларининг антропометрик кўрсаткичлари» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib837.
Илмий раҳбар: Адилбекова Дилором Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятининг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи болалар танасининг ўсиш ва ривожланиш тезлигини тавсифловчи таркибий антропометрик кўрсаткичларнинг асосий ҳусусиятларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилоятининг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг ёши, жинси ва индивидуал хусусиятларининг қиёсий тавсифи аниқланган;
жисмонан соғлом болаларнинг антропометрик параметрлари бўйи паст болалар улушининг кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, ўсишнинг нормал даражасидан оғиш аниқланган;
нормал ўсиши билан бўлган болаларда ортиқча вазн улуши ўғил болалар орасида намоён бўлган;
экстрагенитал патологияси бўлган аёллардан туғилган болаларнинг антропометрик хусусиятлари аниқланган;
 1-6 ёшли болалар учун регионал антропометрик стандартлар ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган;
6 ёшгача бўлган болаларда антропометрик параметрларига кўра ўсиш ва ривожланишни  баҳолаш учун компютер дастури ишлаб чиқилган;.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятининг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи 6 ёшгача бўлган болалардаги параметрларнинг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи 6 ёшгача бўлган болалардаги параметрларнинг антропометрик кўрсаткичлари баҳолашга қартилган илмий натижалар асосида «6 ёшгача бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларни баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/186-сон маълумотномаси). Натижада ноқулай экологик шароитда шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилиб келаётган олти ёшгача бўлган боалларнинг антропометирик кўрсаткичларини баҳолаш имконини берган;
Хоразм вилоятининг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи 6 ёшгача бўлган болалардаги параметрларнинг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиниканинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 июлдаги 08-20281-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши Оналарнинг экстрагенитал патологияси боланинг антропометрик параметрларига сезиларли  таъсир кўрсатди. Гипотиреози бор оналардан туғилган болаларнинг ТМ, БА ва КҚА кўрстакичлари соғлом аёлдан туғилган болаларга нисбатан орқада қолган (p<0,05-0,001). Қандли диабет билан оғриган оналарадан туғилган болаларнинг танасининг юқори ярми пастки ярмидан кўра кўпроқ ривожланганлиги аниқланган (p<0,001) узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish