Sayt test rejimida ishlamoqda

Илхомов Ойбек Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма шикастланиши бўлган беморларда жарроҳлик даволашнинг тактик жихатларини такомиллаштириш», 14.00.34 - Юрак-қон томир хирургияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1303.
Илмий раҳбар: Мансуров Аброл Амиржонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Абдумажидов Хамидулла Амануллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абралов Хакимжон Кобилжонович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Краснодар ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Профессор С.В. Очаповский номидаги 1-сонли ўлка клиник шифохонаси  - илмий тадқиқот институти" (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оптималлаштирилган ташхислаш ва даволаш алгоритмини таклиф этиш хамда қониқарсиз натижаларнинг омилли таҳлили орқали коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма атеросклеротик шикастланишларини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташрихдан кейинги специфик асоратлар ривожланишинг хавф омилларини аниқлаш билан, бир онли ва босқичли жарроҳлик аралашувлари натижаларига таъсир этувчи коронар ва брахиоцефал артерияларнинг стенотик қўшма шикастланишлари кечишининг клиник ва патофизиологик хусусиятлари аниқланган;
коронар ва брахиоцефал артерияларнинг стенотик қўшма шикастланишларини хирургик даволаш учун кўрсатмаларни белгилаш ва жарроҳлик тактикасини танлашда церебрал тўқима перфузияси, бош мияда қон оқимини компенсациялаш даражаси ва ташрих хавфини баҳолаш борасида компьютер томографиясининг диагностик имкониятлари очиб берилган;
мультифокал атеросклерозли ва оператив даволаш хавфи юқори бўлган беморларда ишлаб турган юракда коронар шунтлаш амалиётида латерал перикардиотомия орқали юрак ва тожтомирларга кириб бориш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма атеросклеротик шикастланишида хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Коронар шунтлаш ташрихларида юрак ва коронар артерияларга жарроҳлик йўли билан кириш усули” такомиллаштирилган (Фойдали модель учун FAP 01575-сон патент, 27.01.2021). Таклиф этилган усул хавф даражаси юқори бўлган беморларда ишлаб турган юракда коронар аретерияларни шунтлаш ташрихида гемодинамик ва неврологик асоратлар ривожланиши хавфини камайтириш имконини берган;
коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма шикастланишларини хирургик даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма шикастланишларини хирургик даволаш тактикасини танлаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 08-24916-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар коронар ва мия қон айланиши етишмовчилигини бир онли ёки босқичли оператив даволаш усули қўлланганда хирургик кириш йўлини ва унинг ҳажмини танлашнинг тактик ва техник масалаларини ҳал қилиш хамда нохуш неврологик якун холатларини камайтириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари ва унинг асоратлари хирургияси бўлими, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ҳамда Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлими фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 08-24916-сон маълумотномаси). Коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма шикастланишини хирургик даволашнинг тактик жиҳатларини такомиллаштириш ташрихдан кейинги даврни асоратли кечишининг умумий частотасини 22,2% дан 7,5% гача, специфик кардиал асоратларни 21,0% дан 8,75% гача хамда неврологик асоратларни 22,2% дан 6,25% камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish