Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафаров Рушен Рефатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик даволаш тактикасини муқобиллаштириш», 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1344.
Илмий раҳбар: Гиясов Шухрат Искандарович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Кариев Саидахрор Саидасланович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедов Рустам Носирович, тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташрихдан кейинги асоратларни тизимлаштириш орқали турли жарроҳлик усулларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш йўли билан простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий ва тизимли асоратларнинг мураккаблигини ва прогностик қийматини верификациялашга қаратилган простата безининг хавфсиз гиперплазиясини хирургик даволашдан сўнг ташрихдан кейинги кечишининг оғирлигини баҳолашнинг патогномоник мезонлари аниқланган;
турли хил аралашувларнинг тактик ва техник камчиликларини аниқлашга имкон берувчи простата безининг хавфсиз гиперплазиясини хирургик даволаш асоратларини тизимлаштиришнинг клиник аҳамияти очиб берилган;
простата безининг хавфсиз гиперплазияси ҳажми, клиник белгиларининг оғирлиги ва аралашув хавфи даражасини хисобга олишга асосланган хирургик даволашнинг қониқарсиз натижаси ривожланишининг прогностик хавф омиллари аниқланган;
очиқ аденомэктомиянинг самарадорлиги аралашув хавфининг нисбатан пастлигига қарамай, простата безининг ҳажмидан қатъи назар ташрихнинг юқори травматиклиги, ташрихдан кейинги асоратларнинг юқори частотаси ва оғирлиги билан ўзаро боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Clavien-Dindo таснифини простата безининг хавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан даволаш усулларининг ташрихдан кейинги асоратларини баҳолашга мослаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 августдаги 08-24828-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ташрихдан кейинги даврни асоратланмаган ва асоратланган кечишининг бошланиши ўртасидаги аниқ чегарани аниқлашга, бу эса простата безининг хавфсиз гиперплазиясини хирургик даволашнинг ташрихдан кейинги асоратларини тўғри тизимлаштиришга имкон берган;
«Асоратларни тизимлаштириш орқали простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволашнинг турли жарроҳлик усуллари самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 августдаги 08-24828-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ташрихдан кейинги асоратларнинг учраши ва оғирлигини объектив баҳолаш, уларни тизимлаштириш ва простата безининг хавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан даволашда ҳар бир усулнинг самарадорлигини аниқлаш имконини берган;
простата безининг хавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали урология бўлими ва СамДТУ урология кафедрасига, шунингдек, “Bionur-medservis” хусусий тиббиёт клиникаси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 августдаги 08-24828-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этиш ташрихдан кейинги асоратларни тизимлаштириш ва аралашувлар сифатини объектив баҳолаш хамда простата гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашнинг кам инвазив эндоскопик трансуретрал усуллари учун оптимал кўрсатмаларни ишлаб чиқиш орқали беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини қисқартириш, сийдик чиқариш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish