Sayt test rejimida ishlamoqda

Рогов Алексей Владимировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хамроҳ вирусли гепатитлари бор параноид шизофрения билан касалланган беморларда когнитив бузулишларнинг клиник-динамик аспектлари», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib493.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Улуғбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Шохрух Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хамроҳ вирусли гепатитлар бор параноид шизофрения билан касалланган беморларда когнитив бузилишларнинг клиник ва динамик жиҳатларини бахолаш, дифференциаллашган ташҳислаш ёндашувларини такомиллаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
параноид шизофрения билан оғриган беморларда сурункали вирусли гепатит HBV ва HCV ларда шахснинг псевдоорганик нуқсони ривожланиши натижасида касалликнинг психопатологик негатив аломатлари оғирлик даражасига таъсири исботланган;
хамроҳ вирусли гепатитлар бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда HCV нейротроп таъсири натижасида хотира доменлари бузилишининг устунлиги ва HBVда глиал хужайраларнинг шикастланиши хисобига муаммоли хулқ-атворни дезинтеграция шаклида нейрокогнитив бузилишларнинг индивидуал векторлари мавжудлиги аниқланган;
параноид шизофрения билан оғриган хамроҳ вирусли гепатит HCV бор беморларда дифференциаллашган даволаш давомида вируснинг элиминацияси хисобига эшитув-нутқ хотираси кўрсаткичларининг ижобий динамикаси аниқланган;
параноид шизофрения билан оғриган беморларда ҳамроҳ вирусли гепатитларнинг бош мия нейропластиклиги бузилишига олиб келиши сабабли нейрокогнитив бузилишларнинг оғирлик даражаси кучайиши аниқланган;
нейрокогнитив профилни ҳисобга олган ҳолда хамроҳ вирусли гепатитлар бор параноид шизофрения билан оғриган беморларнинг ижтимоий мослашув типологик турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хамроҳ вирусли гепатитлар бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив бузилишларнинг клиник ва динамик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
параноид шизофрения билан оғриган беморларда нейрокогнитив бузилишларни диагностика усулларини қўллаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив функцияларни баҳолаш бўйича мослаштирилган сўровнома» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 мартдаги 8н-р/225-сонли мaълумoтнoмaси). Мазкур услубий тавсиянома параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни эрта баҳолашда диагностика ишларини оптималлаштириш имконини берган;
хамроҳ вирусли гепатитлар бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив бузилишларнинг клиник ва динамик жиҳатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Урганч шаҳар Хоразм руҳий-асаб касалликлари диспансерининг даволаш-маслаҳат поликлиникаси, Республика клиник рухий кассаликлар шифохонаси амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 08 н-д/130-сон мaълумoтнoмaси). Тадқиқот натижалари параноид шизофрения билан оғриган беморларнинг нейрокогнитив профилни ҳисобга олган ҳолда психологик ташхисотни такомиллаштиришни ва даволаш чораларни адекватлиги ва самадорлигини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish