Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Азизжон Азимжоновичнинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тоғ-кон саноати соҳасида профессионал хавфларни мониторинг ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш” 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ва 11.00.05 – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш”, диссертация мавзусини рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2571.
илмий раҳбар: Мусаев Маруфджан Набиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
илмий раҳбар: Тимофеева Светлана Семёновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппоненетлар: Мурадов Шухрат Одилович – кимё фанлари доктори, профессор, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти профессори; Сабиров Эркабой Эркинбаевич– техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи,.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади олтин ва уран қазиб олишдаги зарарли, хавфли ва радиациявий ишлаб чиқариш омиллари таъсирида ишлайдиган тоғ-кон саноати ходимларининг экологик ва профессионал хавфларини ҳамда ёнғин-портлаш хавфини баҳолаш ва бошқаришнинг назарий, илмий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, тоғ-кон саноатида профессионал хавфларини мониторинг қилиш ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
тоғ-кон саноатидаги махсус радиациявий хоссаларга эга бўлган ишлаб чиқариш объектларидаги ишчи ходимламларнинг хавфларини назорат қилувчи ягона марказлашган мониторинг схемаси ҳамда экологик хавфларни камайтириш учун дастур ва имитацион модел ишлаб чиқилган;
илк маротаба илмий натижалар асосида, тоғ-кон саноатида содир бўлиши мумкин бўлган хавфларни олдини олиш бўйича замонавий ёндашувлар ва тоғ-кон саноати объектларида профессионал хавфларни баҳолашнинг энг самарали методологияси илмий ва назарий жиҳатдан асослантирилган;
тоғ-кон саноати объектларида ёнғин - портлаш эхтимоли юқори бўлган хавфлар баҳоланди ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳудудларида ер усти сувлари, ҳаво ва тупроқ ифлосланишиниинг экологик хавфини камайтиришни баҳолаш бўйича математик моделлар яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Тоғ-кон саноати соҳасида профессионал ва экологик хавфларни мониторинг ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтин ва уран ишлаб чиқариш жараёнларида банд бўлганларнинг меҳнат шароитлари баҳоланиб, тоғ-кон саноати ходимлари учун ишлаб чиқариш хавфли омиллари аниқланган ва саноат шароитида ишлаб чиқилган олтин ва уран ишлаб чиқариш жараёнларида профессионал ва экологик хатарларни мониторинг қилишнинг математик моделлари Навоий кон - металлургия комбинати “Геология қидирув экспедицияси”да жорий қилинган (“НКМК” давлат корхонасининг 2021 йил 9 сентабрдаги № 02 - 06 - 07/9275 - сон маълумотномаси). Натижада, ишчи ходимларга таъсир қилувчи энг хавфли ишлаб чиқариш радиацион омиллари йиллик эффектив доза қувватининг таъсирини 8 - 10% гача камайтириш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган шахсий ва экологик хавфлар катталиги таъсирини реал шароит билан ронжировкаланган математик моделлари ва саноат ишлаб чиқариш ҳудудидаги ҳаво атмосферасининг, ер усти сувлари ва тупроқнинг ифлосланиши экологик хавфини камайтиришни баҳолашнинг математик моделлари “1 - СОН ГМЗ” Кон бошқармасида жорий қилинган. (“НКМК” давлат корхонасининг 2021 йил 9 cентабрги № 02 - 06 - 07/9275 - сон маълумотномаси). Натижада, радиацион омилларнинг динамик ўзгаришлари ёрдамида объектларни тавсифлашнинг ягона схемаси алгоритмик моделлари ишончлилигини ошириш, шу билан бирга профессионал хавфлар катталикларини баҳолаш ва уларнинг реал вақт ичида ўзгаришларини кузатиш асосида комплекс башоратлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish