Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Фарход Абдубаннаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунасида оқим параметрларини бошқариш қурилмасини такомиллаштириш” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.3.PhD/Т1849.
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Аббазов Илхомжон Зопирович, техника фанлари номзоди доцент РhD.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмотранспорт иш режимини бошқариш қурилмаси конструкциясини такомиллаштириш орқали пахта маҳсулотлари дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш ва иш унумдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
пахта пневмотранспортининг оқим параметрларини бошқарувчи мавжуд қурилмаларни аэродинамик қаршилиги юқори экани ва зарур иш режимини юқори аниқликда таъминлаб бера олмаслиги аниқланган;  
амалдаги оқим параметрларини бошқариш қурилмаларининг оқимни бир меъёрда ўзгартириш имкониятлари натижасида уч парракли, резбали механизм билан бошқарилувчи дроссельни самарали конструкцияси ишлаб чиқилган;
режали амалий тадқиқотлар натижалари орқали уч парракли дроссельнинг (дроссел парраклари сони, кириш қувури торайиш бурчаги, чиқиш қувури кенгайиш бурчагини) рационал параметрлари аниқланган;  
пахтани турли масофалардан, турли иш унумида ташиш жараёнлари натижалари асосида энг кам энергия сарфи билан юқори ҳаво босимини таъминлаб берувчи оқимнинг (ўртача миқдори, нормал тезлиги, линтнинг  ифлослигини) мақбул параметрлари аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунасининг оқим параметрларини бошқариш қурилмаси янги конструкцияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
оқимни бир меъёрда ўзгартириш имкониятига эга бўлган дроссель конструкцияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, “Наманган пахта текс” МЧЖга қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2021 йил 9 ноябрдаги №02/12-280-сонли маълумотномаси). Натижада пахта пневмотранспорти фаолият радиусини 50-60 м оширишга эришилган;
пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи пневмотранспорт ускунаси рационал параметрлари “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, “Наманган пахта текс” МЧЖга қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2020 йил 14-июлдаги №02/12-280-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта пневмотранспорти энергия сарфини 1 т пахта ҳисобига 2.5 kVt  камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish