Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Жасур Зиёдиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган бўз ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни илмий асослаш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx478.
Илмий раҳбар: Рузметов Максуд Исмоилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат аграр университети, PhD.05/04.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Реимов Ниетбай Байназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Бабажанов Аллаберган Рўзимович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган бўз ерларни қишлоқ хўжалигига қайтариш ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ер фонди ↔ жамият ўртасида корелляцион боғлиқ бўлган ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетган бўз ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари илмий асосланган;
ер тузиш лойиҳалари асосида қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган бўз ерларни қайта оборотга киритишда ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-хўжалик, техник-технологик ва экологик самарадорликка эришилганлиги асосланган;
бир гектар лалми ер майдонини янгидан ўзлаштириб суғориладиган экин ер майдонига айлантириш ҳаражатлари ҳисобига нисбатан ҳолати ёмон бўз ер майдонларини қайта оборотга киритиш ҳаражатлари бир неча баробарга қисқариши исботланган;
илк бор ер тузиш ва лойиҳалаш ишларида автоморф (ер ости сувлари сатҳи >3 м) тупроқлар тарқалган шароитда қишлоқ хўжалиги оборотидан чиққан мураккаб контурли ер майдонларни яхлитлаш асосида ресурстежамкор техологияларни жорий қилиш юқори самара бериши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган бўз ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни илмий асослаш (Қашқадарё вилояти мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
«Қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» бўйича илмий-услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 16 майдаги 05/30-04/3036-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги мавжуд қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-услубий қўлланма бўлиб хизмат қилган.
ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ишланган ер тузиш лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси, Ғузор, Косон ва Нишон туманлари қишлоқ хўжалик бўлимларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги
05/30-04/3036-сон маълумотномаси). Натижада, ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган бўз ерларни ҳолати яхшиланиши эвазига ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
Ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетган бўз ерларни қишлоқ хўжалик оборотига кайтаришни лойиҳалаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги таркибидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти «Қашвилерлойиҳа» бўлимида ва
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 05/30-04/3036-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган экин ерларида ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish