Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедиева Алия Тохтаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида лизингли инвестициялаш механизмини такомиллаштиришнинг макроиқтисодий жиҳатлари», 08.00.02–Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Iqt128.
Илмий консультант: Кадыров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш муаммолари ва илмий асослари» илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хашимова Наима Обидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Воронин Сергей Александрович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда инвестициялашнинг лизинг механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда лизингли инвестициялашда «Лизинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш махсус жамғармасини ташкил этиш» таклиф этилган;
қўшилган қиймат занжири бўйича кластерли лизингни киритиш асосида лизинг маҳсулотарининг янги турларини яратиш (full-service leasing, еcosystem leasing) таклиф этилган;
рақобат муҳитини ривожлантириш ва транзакцион харажатларни камайтириш мақсадида лизинг хизматлари бозори иштирокчилари учун ихтисослаштирилган виртуаль (virtual) савдо майдончаларини яратиш таклиф этилган;
лизинг муносабатларини ривожлантиришни тартибга солишнинг институционал механизмлари лизинг активларини секьюритизация (securitization) қилиш асосида такомиллаштирилган;
лизинг хизматлари ўсишини чекловчи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда лизинг хизматлари бозори ривожланишининг 2027 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (concordance coefficientа).
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда лизингли инвестициялаш механизмини такомиллаштиришнинг макроиқтисодий жиҳатлари масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишлари натижаларига кўра:
лизинг компаниялари томонидан  лизинг хизматларини ривожлантириш, шунингдек, инновацияларда иштирок этиш орқали кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида республикада лизинг муносабатларини ривожлантиришнинг «Лизинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш махсус жамғармасини ташкил этиш» таклифи Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилги давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 24 январдаги 04/1-70-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикасида лизинг фаолиятининг фуқаролик-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий механизмларини ривожлантириш бўйича тартибга солувчи нормалардан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун лизинг муносабатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилади;
қўшилган қиймат занжири бўйича кластерли лизингни киритиш асосида лизинг маҳсулотарининг янги турларини яратиш (full-service leasing, еcosystem leasing) таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» дастурига  киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил  26 январдаги 31-01-01-32/55-сон маълумотномаси). Таҳлилий ишланмалар ва эксперт хулосаларига кўра, лизинг қишлоқ хўжалиги тармоқларида (25,5 фоиз), шунингдек, енгил ва озиқ-овқат саноатида бирмунча самарали (25,1 фоиз) эканлиги аниқланди. Шуни инобатга олган ҳолда лизинг хизматлари бозорини ривожлантиришнинг стратегик мақсад ва вазифалари белгиланиб, улар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли устувор йўналишлари билан бевосита боғлиқ;
рақобат муҳитини ривожлантириш ва транзакцион харажатларни камайтириш мақсадида лизинг хизматлари бозори иштирокчилари учун ихтисослаштирилган виртуаль (virtual) савдо майдончаларини яратиш таклифи Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциацияси Бошқарувининг 2021 йил 15 ноябрдаги 04/11-2346-сон қарорига киритилган (Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциациясининг 2021 йил 10 декабрдаги 1245-сон маълумотномаси). Натижада лизинг хизматларининг барча етказиб берувчилари ва истеъмолчиларига консалтинг хизматлари он-лайн тартибда виртуал платформа тизимига киришда тенг имкониятлар, институционал ўзгаришлар, лизинг бозори конъюнктураси, лизингли инвестициялаш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш, лизинг хизматларини кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш учун шароитлар яратилган;
лизинг муносабатларини ривожлантиришни тартибга солишнинг институционал механизмлари лизинг активларини секьюритизация (securitization) қилиш таклифи Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциацияси Бошқарувининг 2021 йил 15 ноябрдаги 04/11-2346-сон қарорига киритилган (Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциациясининг 2021 йил 10 декабрдаги 1245-сон маълумотномаси). Натижада лизинг хизматларининг барча етказиб берувчилари ва истеъмолчиларига консалтинг хизматлари он-лайн тартибда виртуал платформа тизимига киришда тенг имкониятлар, институционал ўзгаришлар, лизинг бозори конъюнктураси, лизингли инвестициялаш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш, лизинг хизматларини кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш учун шароитлар яратилган;
лизинг хизматлари ҳажми ошишини чекловчи омиллар (concordance coefficient) ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2027 йилгача лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш прогнозидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан «Янги Ўзбекистонни 2022-2026-йилларда ривожлантириш стратегияси» дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 26 январдаги 31-01-01-32/55-сон маълумотномаси). Лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича прогноз натижаларидан (2027 йилга келиб, лизинг хизматлари ҳажмини 2,4 баробар ошириш режалаштирилган) иқтисодиётнинг реал секторини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish