Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Ильхом Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори жағнинг  дистал сохасида  нуқсонлари булган беморларни комплекс реабилитациясида дентал имплантацияни қуллаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib.1565.
Илмий раҳбар: Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Иорданашвили Андрей Константинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Дентал имплантациянинг комплекс реабилитациясида юқори жағнинг дистал сохаларида суяк нуқсонининг йуқотилган хажмини тиклаш самарадорлигини оширишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора, юқори жағ бўшлиғининг сурункали яллиғланиш касалликлари мавжуд булган беморларда, синус лифтинг ва бир босқичли имплантация билан гаймор бўшлиғининг санациясини утказиш суяк структуралари хажмининг оптимал тикланишига ва реабилитация муддатини қисқаришига олиб келиши исботланган;
юқори жағ бўшлиғининг сурункали яллиғланиш касалликлари мавжуд булган беморларда калций-фосфор алмашинуви бузулиши аникланиб, даволашда оссеин-гидроксиапатит комплексини қўллаш самарадорлиги исботланган;
очиқ синус-лифтинг пайтида дентал имплантациясини қуллаш билан суяк реконструктив тиклаш операциясини ўтказиш кетма кетлиги асосланган;
юқори жағ бўшлиғининг сурункали яллиғланиш касалликлари мавжуд булган беморларда, бир боскичли синус лифтинг билан гаймор бўшлиғининг санациясини утказиш даволаш муддатининг кискаришига олиб келиши аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дентал имплантатсияни қўллаш билан юқори жағнинг дистал  сохаларининг тиш қаторларини нуқсонлари бўлган беморларни комплекс реабилитатсия қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори жағнинг синусити бўлган беморларда дентал имплантатсия ва синус-лифтинг асоратларининг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида "Юқори жағ синусити бўлган беморларда дентал имплантатсия ва синус-лифтинг асоратларининг профилактикаси" услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/ 196-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома дентал имплантатсиясининг самарадорлигини ошириш, юқори жағнинг анатомик-функсионал холатини ва юқори жағнинг чайнаш функсиясини тиклашда юқори жағнинг дистал қисмларида тиш қаторларининг нуқсонлари бўлган беморларни жаррохлик йули билан даволашнинг янги усулини қўллаш имконини берган;
иккиламчи қисман адентияси бўлган беморларда фосфор-калтсий алмашинувини ташхислаш усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида "Дентал имплантатсиясида юқори жағнинг иккиламчи қисман адентияси бўлган беморларда фосфор-калтсий алмашинувининг тахлили" услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/197–сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома дентал имплантатсияда юқори жағнинг иккиламчи қисман адентияси бўлган беморларнинг фосфор-калтсий алмашинувининг диагностикасига комплекс ёндашув билан беморларни муваффаяиятли имплантологик даволашда, Doctor Khasanov Stoma Service хусусий клиникасининг тажрибасидан кенг фойдаланиш имконини беради ва асоратларни прогноз қилиш йулларини ойдинлаштириш имконини берган;
ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Самарқанд шахридаги Doctor Khasanov Stoma Service клиникаси, Самарқанд шахар 1-болалар шахар стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар 1-сон шахар стоматология поликлиникаси фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октабрдаги 8н-р / 354 – сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилиш натижалари А - ПРФ усули ёрдамида қон плазмасининг центрифуга йордамида қўлланилиши  билан дентал имплантатсия орқали иккиламчи деформатсияларнинг пайдо бўлиш хавфини пасайтириш, юқори жағ дистал  қисмларининг тиш қаторларининг нуқсонлари бўлган  беморларда оператсиядан кейинги  даврда йузага келадиган асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish