Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Раҳим Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда турон яккакураши воситасида соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик  таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақами: В2020.3.PhD/Ped566.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Кадиров Рашид Хамидович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, профессор; Маъмуров Баҳодир Бахшуллaевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда турон яккакураши воситасида соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини назарий асослаш орқали таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида “Жисмоний маданият”  йўналиши талабаларини масофавий таълим шароитига тайёрлаш, ҳамда соғлом турмуш маданиятини риожлантириш жараёни турон яккакураши воситасида инновацион адаптив-мослашув компонентига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида жисмоний маданият таълими йўналиши талабаларининг соғлом турмуш маданиятини ривожланиш даражасини баҳолаш жараёнига инновацион-технологик кўникмалар ва турон яккакураш фанидан инновацион-педагогик билимларни ўзлаштириш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
ахборот технологияли таълим муҳитида талабаларнинг соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш мақсадида электив курс имкониятлари, ўқув-методик ва инновацион дидактик ресурслардан таркиб топган ахборот технологияли таълим модели мазмуни жараёнли, технологик, шахсга мўлжалланганлик ва аксиологик қадриятлар билан психологик, физиологик ва дидактик имкониятлар уйғунлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
“Соғлом турмуш маданияти” номли электив курс дастурини ўқув жараёнига жорий этишда ахборот технологияли ўқитишнинг шакл ва методлари самарадорлиги асосланиб, турон яккакураши воситасида соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш методикаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда турон яккакураши воситасида соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар, тайёрланган илмий ва амалий тавсиялар асосида:
талабалар соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг устувор ёндашувлари, олий таълимни ахборотлаштириш шароитида фанни ўқитишнинг замонавий интеграл таъминот ресурслари, турон яккакураши воситасида инновацион адаптив-мослашув компонентларини такомиллаштиришга йўналтирилган хулосалар “Турон миллий яккакураши” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 14 мартдаги 107-сон буйруғи асосида берилган 107-045 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларда соғлом турмуш маданиятига оид  билим, амалий кўникмаларини  ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт воситалари орқали саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, валеологик маданият, миллий қадрият, жисмоний саломатлик каби сифатларига устуворлик бериш орқали аниқланган бўлиб, жисмоний (адаптив) мослашувчанлигини тарбиялашнинг ўқув-услубий ва электрон ресурслар таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
турон яккакураши воситасида жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг соғлом турмуш маданиятини ривожланиш даражасини баҳолашга, билим ва кўникмаларини шакллантиришга  доир таклифлар “Миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 25 августдаги 355-сон буйруғи асосида берилган 335-035-рақамли гувоҳномаси) ва (Ўзбекистон турон яккакураши федерациясининг 2021 йил 18 июндаги 28-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар соғлом турмуш маданиятини, турон яккакураш спорти воситасида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ҳамда таълим самарадорлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахборот технологияли таълим муҳитида талабалар coғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган таълим модели, ўқув ресурслари, ташкилий ва методик усуллари  “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси (Турон)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябридаги 862-сон буйруғи асосида берилган 892-089-рақамли гувоҳномаси). Натижада, турон яккакураши воситасида талабалар соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган “Соғлом турмуш маданияти” номли электив курснинг мазмуни қулайлик, визуаллик, амалий йўналганлик асосида такомиллаштирилган;
талабаларда турон яккакураши воситасида соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган “Электив курс” ташкил этилган, электрон ресурслар, маъруза матнлари, амалий машғулот ишланмалари, назорат саволлари, тестлар, тақдимотлар, 3D анимациялар ва видео материаллари ишлаб чиқилган, хулоса ва таклифлардан ОТ-Ф-02-рақамли «Спорт маданиятини ривожлантириш орқали ёшларда руҳий ва онгли чиниқишини шакллантириш» номли фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй.) белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-15/5138-сон маълумотномаси). Натижада, турон яккакураши воситасида соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг “Электив курс” тажрибалари амалиётга татбиқ этилиб, талабаларнинг мотивацион, қадриятли муносабатлар, жисмоний саломатлик, маънавий-ахлоқий сифатларини ривожланиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish