Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимджанова Дилнавоз Суннат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антик давр фалсафасида эркинлик феномени тарансформацияси», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fal95.
Илмий раҳбар: Каримов Рахмат Рахмонович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Наврузова Гулчихра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Холмўминов Жаъфат Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади антик давр фалсафасида эркинлик феноменининг трансформациясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркинлик феномени ҳамда фуқаролар ҳаётидаги эркинлик ахлоқининг «қонун», «полис», «фуқаро» билан боғлиқ моҳияти Сократ, Платон, Аристотель ва неоплатонизм вакилларининг масъулият, идеал давлат, ўзбошимчалик, жавобгарлик каби фалсафий қарашлари асосида очиб берилган;
Платоннинг «Давлат» асаридаги меъёрдан ортиқ эркинликни давлатни бошқарувчи якка инсонлар қўлига бериш тирания тузумига олиб келиши ва жамиятни тобелаштириши каби нуқтаи назар билан ҳозирги кунда ҳокимиятдаги ваколатли шахсларга қонун чегарасидан четга чиқувчи эркинликни бериш замонавий социумда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишига сабаб бўлиши ва унинг фуқаролик жамияти тамойилларига зидлиги борасидаги ёндашувнинг уйғунлиги асосланган;
давлат сиёсий бошқарувида шахс, жамият манфаатларини таъминлашдаги ижтимоий-фалсафий қарашлар воситасида халқ билан мулоқот, адолат, тенгҳуқуқийлик ва гуманистик тамойилларни қарор топтириш зарурияти жамият бир бутунлигини таъминлашда намоён бўлиши очиб берилган;
антик давр фалсафаси мутафаккирларининг қарашларида эркинлик феноменининг эволюцион трансформацияси диалектик жиҳатдан ижтимоий, сиёсий, маънавий, ахлоқий, фалсафий, руҳий эркинликдаги плюралистик ғояларнинг замонавий моҳиятига адекват эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Антик давр фалсафасида эркинлик феномени трансформацияси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
эркинлик феномени ҳамда фуқаролар ҳаётидаги эркинлик ахлоқининг «қонун», «полис», «фуқаро» билан боғлиқ моҳияти Сократ, Платон, Аристотель ва неоплатонизм вакилларининг масъулият, идеал давлат, ўзбошимчалик, жавобгарлик каби фалсафий қарашлари асосида очиб берилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар ҳаёти, эркинликларини, интилишларини аниқлашга йўналтирилган ижтимоий-маънавий, ҳуқуқий, соҳаларга оид туркум тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 2-13-23-2781-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини бойитиш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
Платоннинг «Давлат» асаридаги меъёрдан ортиқ эркинликни давлатни бошқарувчи якка инсонлар қўлига бериш тирания тузумига олиб келиши ва жамиятни тобелаштириши каби нуқтаи назар билан ҳозирги кунда ҳокимиятдаги ваколатли шахсларга қонун чегарасидан четга чиқувчи эркинликни бериш замонавий социумда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилиши ва унинг фуқаролик жамияти тамойилларига зидлиги борасидаги ёндашувнинг уйғунлиги асосланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг ўқув-услубий ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази 2021 йил 14 сентябрдаги 02/369-сон далолатномаси). Натижалар ёшларнинг ижодий ва касбий фаолиятини таъминлашга, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга, руҳий ва маънавий олами бойишига хизмат қилган;
давлат сиёсий бошқарувида шахс, жамият манфаатларини таъминлашдаги ижтимоий-фалсафий қарашлар воситасида халқ билан мулоқот, адолат, тенгҳуқуқийлик ва гуманистик тамойилларни қарор топтириш зарурияти жамият бир бутунлигини таъминлашда намоён бўлиши очиб берилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сонли буйруғи асосида нашрга тавсия этилган «Ғарб фалсафаси тарихи» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 23 февралдаги 02/01-02-55-сон маълумотномаси). Натижалар давлат бошқарувидаги эркинлик аҳамияти шахснинг фалсафий-сиёсий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
антик давр фалсафаси мутафаккирларининг қарашларида эркинлик феноменининг эволюцион трансформацияси диалектик жиҳатдан ижтимоий, сиёсий, маънавий, ахлоқий, фалсафий, руҳий эркинликдаги плюралистик ғояларнинг замонавий моҳиятига адекват эканлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУК қошидаги «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУК кошидаги «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг 2021 йил 30 июлдаги 02-40/1246-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар онгида эркин тафаккури ривожига, ўз ички руҳий-маънавий оламини англашга хизмат қилган. Жумладан, антик давр фалсафаси мутафаккирларининг қарашларида эркинлик феноменининг эволюцион трансформацияси диалектик жиҳатдан ижтимоий, сиёсий, маънавий, ахлоқий, фалсафий, руҳий эркинликдаги плюралистик ғояларнинг замонавий моҳиятига адекват эканлиги далилланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси «Teleradiokompaniya ZO‘R» МЧЖ тасарруфидаги «Водий садоси Ёшлар телерадиоканали» FM102,7 радиостанцияси томонидан эфирга узатиладиган «Кўнгил бекати» радиоэшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Teleradiokompaniya ZO‘R» МЧЖнинг 2021 йил 28 июндаги 03-10/1701-сон далолатномаси). Натижалар ёш авлод ўз маънавий оламини англаши ҳамда шахсларнинг ахлоқий ва фалсафий дунёқарашини кенгайтиришда ўз ифодасини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish