Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонова Наргиза Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз, рус ва ўзбек тилларида тиллараро фразеологик мувофиқликлар”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil472.
Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12. 2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор; Усаров Иброхим Курпашаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тиллари мисолида тиллараро фразеологик мувофиқликлар кўламини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, рус ва ўзбек тилларида тиллараро фразеологик мувофиқликнинг структур-грамматик, стилистик ва прагматик хусусиятларини акс эттирувчи лисоний ва маданият билан боғлиқ нолисоний кўрсаткичли белгилари аниқланиб, уларнинг тил жамоаси томонидан табиий танланиш мезонлари ишлаб чиқилган;
тиллараро фразеологик умумийликнинг стилистик, лингвокультурологик ҳамда прагматик қатламга мансуб сабаблари аниқланиб, инглиз фразеологизмларнинг ўзига хос хусусиятларини намоён қилувчи идеографик тамойиллари яратилган;
тиллараро фразеологик мувофиқларни юзага келишини таъминлашда миллий-маданий, контекст билан боғлиқ фразеологик калькалаш энг сермаҳсул усул эканлиги далилланган;
лисоний маданият доирасида юзага келадиган тиллараро фразеологик эквивалентларнинг халқлар орасида дунёни образли кўришнинг алоҳида шаклларининг умумийлиги ва бир хиллигига асосланган - миллий, мантиқий-семиотик ва конкрет-образли шаклларни кўзда тутувчи аксиологик ва кўп ўлчовли, маданий жиҳатдан муҳим ижтимоий-психологик тузилмалар кўринишидаги эмоционал хусусиятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиллараро фразеологик мослик ва эквивалентларни аниқлашда олинган назарий таклифлар ва амалий натижалари асосида:
инглиз, рус ва ўзбек тилларида тиллараро фразеологик мувофиқликнинг структур-грамматик, стилистик ва прагматик хусусиятларини акс эттирувчи лисоний ва маданият билан боғлиқ нолисоний кўрсаткичли белгилари аниқланиб уларнинг тил жамоаси томонидан табиий танланиш мезонлари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳанинг 4-бандини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2020 йил 30 ноябрдаги 3085/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, тиллараро фразеологик мосликни танлаш ва аниқлаш усули, фразеологик ўзлаштириш жараёнининг асосий йўналишини аниқлаш борасидаги илмий янгилик, хулосалар ҳамда олинган натижаларни қўллаш имитацион моделларни мувофиқлаштириш ва идрок қилиш алгоритмини яратиш имконини берган;
қиёсланаётган тилларда тиллараро фразеологик мувофиқлик, фразеологик эквивалент ва аналогларнинг турларини ажратишнинг стилистик ва прагматик нуқтаи назардан тиллараро изоморф усулларидан Ўзбекистон миллий университетининг ЭРАСМУС+ дастурининг Project № 598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP University Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China (UNICAC) грант лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 26 январдаги 04/11-471-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матнлар, каталогларни инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишга йўналтирилган магистратура талабалари учун ташкил этилган онлайн курсларнинг самараси ошган;
тиллараро фразеологик умумийликнинг стилистик, лингвокультурологик ҳамда прагматик қатламга мансуб сабаблари аниқланиб, инглиз фразеологизмларнинг ўзига хос хусусиятларини намоён қилувчи идеографик тамойиллари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 20 февралдаги 409/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, чет тиллар таълимини инновацион ғояларга асосланган ҳолда ташкил қилишга оид тавсиялар шакллантирилган;
лисоний маданият доирасида юзага келадиган тиллараро фразеологик эквивалентларнинг халқлар орасида дунёни образли кўришнинг алоҳида шаклларининг умумийлиги ва бир хиллигига асосланган - миллий, мантиқий-семиотик ва конкрет-образли шаклларни кўзда тутувчи аксиологик ва кўп ўлчовли, маданий жиҳатдан муҳим ижтимоий-психологик тузилмалар кўринишидаги эмоционал хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 март куни эфирга узатилган “Ижод гулшани” кўрсатувининг навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 мартдаги 09-01/97-сон маълумотномаси) Натижада, ушбу кўрсатув инглиз, рус ва ўзбек тиллари мисолида тиллараро фразеологик мувофиқликлар кўлами ҳақидаги янги ахборот ҳисобидан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish