Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Аъламжон Амриллоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг когнитив механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped272.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.012020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Джураев Дусмурод Уралович, педагогика фанлари доктори, доцент; Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг когнитив механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчи индивидуал касбий ривожланиш траекториясининг узлуксиз таълимдаги ўрни бендинг (banding), стриминг (streaming), сеттинг (setting), индивидуал ўқитиш дастури (Secondary Mathemtics Individualised Learning Experiment), шахсий ривожланишни режалаштириш (Personal Development Planning), умумий ва қўшимча йўналиш (majeure/minuere), ядровий ва электив дастурлар (core/electives) каби шакллар ижобий унсурларининг синтези асосида изчиллик, узлуксизлик, тугалланганлик, англанганлик мезонларига боғлиқликда аниқлаштирилган;
ўқитувчининг когнитив компетентлилиги когнитив компетенциялари йиғиндисини аниқ воқелик объектлари билан боғлиқликда эгаллаганлик тузилмасининг мотивлаштириш, ахборот, фаолият ва рефлексив ташкил этувчилари касбий-педагогик қобилиятларига (билиш жараёнларини фаоллаштириш орқали касбий фаолиятини самарали олиб боришга тайёрлиги, юксак вазифасини англай олиши ва мустақил равишда билимини ривожлантириши) коррелятивлиги аниқлаштирилган;
ўқитувчининг касбий ривожланишини фаоллаштириш когнитив эгилувчанлик, когнитив мобиллик, когнитив визуаллаштириш каби компонентларнинг ўқув вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш, билимларни осон ўзлаштириш, қайта тузиш, индивидуал муносабат, образли тасаввур, муайян педагогик вазиятларда тезкор ечим топиш, альтернатив ёндашувларни таклиф қилиш, тўғри ва қайта алоқани таъминлаш, замонавий талабларга мослаштиришга тайёрлиги ва қобилиятини ифодалайдиган интегратив хусусиятини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларни касбий ривожлантиришда муаммога асосланган ўқитиш (Problem-Based Learning) воситасида белгиланган ечимларнинг мавжудлиги, амалда синаб кўриш, ўз фаолиятини англаш, муаммо кўламига кўра муддат белгилаш каби хусусиятларини такомиллаштиришга йўналтирилганлиги таълим олувчиларнинг жамоада ишлаш, мулоҳаза юритиш, ўз билимлари структурасини яратиш, муаммони аниқлаш, тушуниш, ҳал қилиш, асослаш, ностандарт фикрлаш, муваффақиятга элтувчи кўникмалар занжирини яратиш ҳамда ечимлар синтезини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишдан субъектив кутилмалари когнитив, аффектив, конатив компонентлардан иборат тизимининг педагогик билим ва амалиёт перифериясидан марказга силжитиш зарурияти мотивацион куч (кутиш, инструменталлик, валентлик), субъект фаолиятининг аввалги ва жорий тажрибалари муносабати, ҳиссий ҳолати, касбий эҳтиёжлари, мотивлари, билимлари, таълим мазмунига ёндашуви, ўқув фаолиятини идрок қилиши ҳамда етуклик нуқталарига йўналтириши асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг когнитив механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
ўқитувчи индивидуал касбий ривожланиш траекториясининг узлуксиз таълимдаги ўрни бендинг (banding), стриминг (streaming), сеттинг (setting), индивидуал ўқитиш дастури (Secondary Mathemtics Individualised Learning Experiment), шахсий ривожланишни режалаштириш (Personal Development Planning), умумий ва қўшимча йўналиш (majeure/minuere), ядровий ва электив дастурлар (core/electives) каби шакллар ижобий унсурларининг синтези асосида изчиллик, узлуксизлик, тугалланганлик, англанганлик мезонларига боғлиқликда аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасини такомиллаштириш” мавзусидаги (2021 йил) лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 02-02/3-529-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториясини лойиҳалаш ва амалга ошириш самарадорлигини кўтаришга эришилган;
ўқитувчининг когнитив компетентлилиги когнитив компетенциялари йиғиндисини аниқ воқелик объектлари билан боғлиқликда эгаллаганлик тузилмасининг мотивлаштириш, ахборот, фаолият ва рефлексив ташкил этувчилари касбий-педагогик қобилиятларига (билиш жараёнларини фаоллаштириш орқали касбий фаолиятини самарали олиб боришга тайёрлиги, юксак вазифасини англай олиши ва мустақил равишда билимини ривожлантириши) коррелятивлигини аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим платформасини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 02-02/3-529-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив компетентлиликнинг ўқитувчининг касбий-педагогик қобилиятларини ривожлантиришда ўзига хос методологик, назарий ва амалий жиҳатларини аниқлашга эришилган;
ўқитувчиларни касбий ривожлантиришда муаммога асосланган ўқитиш (Problem-Based Learning) воситасида белгиланган ечимларнинг мавжудлиги, амалда синаб кўриш, ўз фаолиятини англаш, муаммо кўламига кўра муддат белгилаш каби хусусиятларини такомиллаштиришга йўналтирилганлиги таълим олувчиларнинг жамоада ишлаш, мулоҳаза юритиш, ўз билимлари структурасини яратиш, муаммони аниқлаш, тушуниш, ҳал қилиш, асослаш, ностандарт фикрлаш, муваффақиятга элтувчи кўникмалар занжирини яратиш ҳамда ечимлар синтезини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг И–ОТ–2019-8-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига татбиқ қилиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 02-02/3-529-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларни касбий ривожлантиришда муаммога асосланган ўқитишнинг педагогик моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишдан субъектив кутилмалари когнитив, аффектив, конатив компонентлардан иборат тизимининг педагогик билим ва амалиёт перифериясидан марказга силжитиш зарурияти мотивацион куч (кутиш, инструменталлик, валентлик), субъект фаолиятининг аввалги ва жорий тажрибалари муносабати, ҳиссий ҳолати, тузилмавий-операционал, педагогик-психологик билимлари, ўқув фаолиятини идрок қилиши, таълим мазмунига ёндашуви асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг И–ОТ–2019-9-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3D интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 02-02/3-529-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларни касбий ривожланишдан субъектив кутилмалари англанган ҳаракатлари асосида эҳтиёжларига мувофиқ ўқув мазмунини ўзлаштиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.       

Yangiliklarga obuna bo‘lish