Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Нураддин Қуранбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Физика таълимида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик-дидактик асослари», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped938.
Илмий раҳбар: Бегматова Дилфуза Абдуллажановна, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/27.02.2020.T.73.02 (бир мартилик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Жўраев Хусниддин Олтибоевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдужабборов Аҳмаджон Адилжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг номутaхассислик йўналишларида физика фанини ўқитишда тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик-дидактик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим муассасаларининг математика, кимё, биология, геология, технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникацион тизими таълим йўналишлари учун физика фанидан маъруза машғулотлари мазмунига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тизимли таҳлилни амалга ошириш модели ҳамда математика, кимё, биология, геология, технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникацион тизимлари таълим йўналишларига мослаштирилган мавзулар мазмуни (Механикада: тортишиш кучи ва оғирликнинг асосий фарқлари; Молекуляр физикада: температуранинг мазмун моҳияти; Электр ва магнетизмда: гравитацион, электр ва магнит майдонларининг хусусиятлари; Оптикада: фотоннинг физик мазмуни, ёруғликнинг 2 хил хусусиятлари, Атом ва ядро физикасида: кимёвий элементларни вужудга келишида электр, магнит, ядро майдонларининг роли) ҳамда структураси таклиф этилган;
таълим муассасаларининг номутахассислик йўналишларида физикадан амалий, лаборатория машғулотлари тизимли таҳлилининг Квейд ва Глубоков усуллари асосида масаланинг қўйилиши, муаммони излаш, талқин қилиш, қўллаш, ечим тадбиқи асосларини мос мутахассисликлар дастурига мослаштириб киритиш асосида такомиллаштирилган;
физикани ўқитишда тизимли таҳлил усули физика фани мазмунини математика, кимё, биология, геология йўналишларига мослаштириб ўқитишнинг назарий ва эмпирик (таҳлил ва умумлаштиришлар) методларига таянган ҳолда мавзулар мазмунини очиб бериш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда номутахассислик йўналишларида физикани ўқитишда тизимли таҳлилни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар, олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
номутахассислик йўналишларида талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси, ўқув жараёнлари учун феноменологик таҳлил асосида ишлаб чиқилган умумий физика мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлари «Физика ўқитиш методикаси» номли ўқув қўлланма (30-97 бетлар) да амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23 ноябрдаги 500-сонли, 500-020 рақамли гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг умумий физикани ўзлаштириш самарадорлигини 25% ошириш имконини берган;  
таълим муассасаларининг номутахассислик йўналишларида физикадан амалий, лаборатория машғулотлари тизимли таҳлилининг Квейд ва Глубоков усуллари асосида масаланинг қўйилиши, муаммони излаш, талқин қилиш, қўллаш, ечим тадбиқи асосларини мос мутахассисликлар дастурига мослаштириб киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлардан «Оптика-Спектроскопия ва лазер технологиялари» илмий лабораториясида Uzb-Lnd-2021-96 амалий лойиҳаси (2-иловаси 32-43 бетлари)да белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2021 йил 16 ноябрдаги 5107-024-сон маълумотномаси). Натижада, тизимли ёндашув асосида  лойиха ишини бажариш самарадорлигини 24 % ошириш имконини берган;
номутахассислик йўналишларида ўқитиладиган физика фани мазмунини интегратив таълим технологияси асосида тизимли таҳлилдан фойдаланиб такомиллаштириш орқали математика, кимё, биология, геология, технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникацион тизимлари таълим йўналиши талабалари учун уларнинг мутахассислигига мослаштирилган таклифлар Олий таълим муассасалари ўқув жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 452-сон маълумотномаси). Натижада, номутахассислар тайёрлашда умумий физика ўқитиш самарадорлигини 27% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish