Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Холмурот Турдикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Амалий машғулотларда ногиронлиги бўлган (таянч-ҳаракат тизими бузилган) талабаларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” (Техника йўналишидаги олий таьлим муассасалари мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3751.
Илмий раҳбар: Муллахметов Радик Гилазович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирзаева Феруза Тиллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумкасбий фанларни ўқитишда ногиронлиги бўлган (таянч-ҳаракат тизими бузилган) талабаларни амалий машғулотларда кўникма ва малакаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳандислик фаолиятида касбий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган услубий-дидактик таъминот ногиронлиги бўлган талабаларни жисмоний имкониятларини эътиборга олиш ҳамда касбий фаолиятга мослаштириш талабларини ўзлаштириш имкониятлари ва мотивацион эҳтиёжларини коррекциялаш орқали мазмунан оптималлаштирилган;
олий таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган (таянч-ҳаракат тизими бузилган) талабаларнинг кўникма ва малакаларини шакллантиришда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш методикаси ногиронлиги бўлган талабалар учун масофавий таълим имкониятларни ўрганиш, саралаш, умумкасбий  фанларини ўқитишга мўлжалланган рақамли таълим воситаларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
“Техник механика”, “Машина деталлари” ва “Конструкцион материаллар технологияси” фанларини ўқитишнинг дидактик шарт-шароитлари анъанавий ва масофавий таълимни ўзаро интеграциялашда аралаш таълим шаклини ҳамда ногиронлиги бўлган талабаларни амалий кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган тўсиқсиз муҳитни яратиш технологиясини умумкасбий фанлар мисолида татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини педагогик диагностика қилиш методлари ҳамда амалий кўникма даражасини баҳолашнинг мотивацион, когнитив-фаолиятли, рефлексив мезонлари ва усуллари ногиронлиги бўлган талабаларни психологик, физиологик, шахсий хусусиятларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда ногиронлиги бўлган талабаларнинг амалий машғулотларда кўникма ва малакаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Техник механика”, “Машина деталлари” ва “Конструкцион материаллар технологияси” фанларини ўқитишнинг дидактик шарт-шароитлари анъанавий ва масофавий таълимни ўзаро интеграциялашда аралаш таълим шаклини ҳамда ногиронлиги бўлган талабаларни амалий кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган тўсиқсиз муҳитни яратиш технологиясини умумкасбий фанлар мисолида татбиқ этиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Техник механика”, “Машина деталлари” ва “Конструкцион материаллар технологияси” фанларидан тайёрланган силлабус мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 08 январдаги 89-03-113-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган услубий дидактик таъминотдан таълим жараёнида ногиронлиги бўлган талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берган;
муҳандислик фаолиятида касбий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган услубий-дидактик таъминот ногиронлиги бўлган талабаларни жисмоний имкониятларини эътиборга олиш ҳамда касбий фаолиятга мослаштириш талабларини ўзлаштириш имкониятлари ва мотивацион эҳтиёжларини коррекциялаш орқали мазмунан оптималлаштирилганлигига оид хулосалар Тошкент кимё-технология институти, Тошкент кимё-технология институти Шаҳризабз филиали, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали, Гулистон давлат университетларида тажриба-синови машғулотларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 08 январдаги 89-03-113-сон маълумотномаси). Натижада ногиронлиги бўлган талабаларнинг замонавий техник билимларни ўзлаштириш ва фаолиятда қўллай олиш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини педагогик диагностика қилиш методлари ҳамда амалий кўникма даражасини баҳолашнинг мотивацион, когнитив-фаолиятли, рефлексив мезонлар кўрсаткичлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган талабаларга мўлжалланган  мантиқий топшириқлар, тестлар, лойиҳа топшириқлари Олий таълим муассасалари таълим жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 89-03-277-сон маълумотномаси). Натижада ногиронлиги бўлган талабаларнинг мустақил масофавий таълим олиш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish