Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршибоева Гулноза Абдуқодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмирлик ёши даврида суицидал хулқнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/P44.
Илмий раҳбар: Бахриддин Умаров Менгбаевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Комилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори; Сулаймонова Тохтахон Гайназаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирлик ёши даврида суицидал хулқнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда профилактик-психокоррекцион чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда ижтимоий муҳит муносабатлардаги (ота-онани йўқотиш, оилада оғир психологик муҳит, жамоада яккалик, тарбиянинг адолатсизлиги) диадаларга кўра хулқ-атвор хусусиятларининг популяцион даражада муттасил проксимал (ички) ва дистал (ташқи), фаслий ва физиологик ўзгаришлар суицидал хулқнинг намоён бўлишига олиб келиниши асосланиб, ички дунёсидаги психологик инқироз (келажакка бўлган ишончнинг пасайиши, пубертат даврининг оғир кечиши, руҳий тушкунлик, ҳеч кимга керак бўлмаслик, жамоада ўз ўрнини топа билмаслик) ҳолатлари ўз «мен»и инкор қилиниши суицидал хулқ хавфининг кўрсаткичи ошишига олиб келиши далилланган;
ўсмирлардаги аутоагрессив мойилликлар билан боғлиқ инқирозли («хавотирлик даражаси», «фрустрация», «кескинлик», «тажовузкорлик», «стресс», «аффект») ҳолатларнинг мавжудлиги суицидал хулқ-атвор кўрсаткичининг ўсишига ижтимоий психологик муҳит яратилиши мумкинлиги далилланиб, ёш инқирозига хос бўлган хулқий трансформациялар психопрофилактикаси ижтимоий механизм асосида ўсмирлар психикасига ижобий таьсир кўрсатиши, ички мотивациянинг ошишига ҳамда суицидал хулқнинг пасайишига олиб келиниши асосланган;
ёлғизликнинг субъектив ҳиссий ҳолатида юзага келувчи салбий психологик омиллар депрессия ҳолатига олиб келиши, бу эса ўсмир ҳаётининг кескин кадрсизланиши оқибатида суицидал хулқ атворнинг шаклланишига сабаб бўлишлиги асосланиб, ўсмирларда вербал ва новербал коммуникатив кўринишлардаги психологик консультация ва психотерапиянинг замонавий самарали стратегияси асосида психокоррекцион тадбирларни ташкил этиш зарурати уларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилишга ижобий таъсир этиш орқали суицидал хулқнинг олди олиниши далилланган;
ўсмирларнинг ташқи омилларга нисбатан ижтимоий психологик дезадаптацияси оқибатида вужудга келган салбий ҳолатлар (тез хафа бўлиш, ишончсиз, ўзини камситувчи, ўта кўнгилчан, муросасизлик, тобелик, одамларнинг фикрига боғланиб қолиш) туфайли суицидал хулқнинг намоён бўлиши асосланиб, шахслараро муносабатни эмпатик тиклаш ва суицидал хавф ҳисси факторларини камайтириш мақсадида психопрофилактик тарғибот-ташвиқот ишларини менталитет хусусиятига кўра ижтимоий-психологик аспектда олиб бориш зарур эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирлик ёши даврида  суицидал хулқнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ижтимоий-психологик муаммолари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда ижтимоий муҳит муносабатлардаги (ота-онани йўқотиш, оилада оғир психологик муҳит, жамоада яккалик, тарбиянинг адолатсизлиги) диадаларга кўра хулқ-атвор хусусиятларининг популяцион даражада муттасил проксимал (ички) ва дистал (ташқи), фаслий ва физиологик ўзгаришлар суицидал хулқнинг намоён бўлишига олиб келиниши асосланиб, ички дунёсидаги психологик инқироз (келажакка бўлган ишончнинг пасайиши, пубертат даврининг оғир кечиши, руҳий тушкунлик, ҳеч кимга керак бўлмаслик, жамоада ўз ўрнини топа билмаслик) ҳолатлари ўз «мен»и инкор қилиниши суицидал хулқ хавфининг кўрсаткичи ошишига олиб келиши далилланиши бўйича тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 10 мартдаги П-М-3-сон маълумотнома). Натижада ўсмирлар ўртасидаги суицидал ҳаракатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича олиб бориладиган психопрофилактик тадбирларни амалга оширишда миллий одатлар, анъаналар, қадриятлардан кенг фойдаланишга оид билимларни янада бойитишга хизмат қилган;
ўсмирлардаги аутоагрессив мойилликлар билан боғлиқ инқирозли («хавотирлик даражаси», «фрустрация», «кескинлик», «тажовузкорлик», «стресс», «аффект») ҳолатларнинг мавжудлиги суицидал хулқ-атвор кўрсаткичининг ўсишига ижтимоий психологик муҳит яратилиши мумкинлиги далилланиб, ёш инқирозига хос бўлган хулқий трансформациялар психопрофилактикаси ижтимоий механизм асосида ўсмирлар психикасига ижобий таьсир кўрсатиши, ички мотивациянинг ошишига ҳамда суицидал хулқнинг пасайишига олиб келиниши асосланиши бўйича психокоррекцион тадбирларни ташкил этиш бўйича тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 02-01/2-983-сон ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 10 мартдаги П-М-3-сон маълумотнома). Натижада, ўсмирларнинг ёлғизликни ҳис қилишида уларнинг ёшини, ижтимоий-психологик хусусиятларини атрофлича ўрганиб, уларда бунга нисбатан ижобий муносабат ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш базаси бойитилган;
ёлғизликнинг субъектив ҳиссий ҳолатида юзага келувчи салбий психологик омиллар депрессия ҳолатига олиб келиши, бу эса ўсмир ҳаётининг кескин кадрсизланиши оқибатида суицидал хулқ атворнинг шаклланишига сабаб бўлишлиги асосланиб, ўсмирларда вербал ва новербал коммуникатив кўринишлардаги психологик консультация ва психотерапиянинг замонавий самарали стратегияси асосида психокоррекцион тадбирларни ташкил этиш зарурати уларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилишга ижобий таъсир этиш орқали суицидал хулқнинг олди олиниши далилланишига доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» фани мазмунига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 10 мартдаги П-М-3-сонли маълумотнома). Натижада, ўсмирлар ҳаёт мазмунини англаш, ўз-ўзига баҳо бериш кўрсаткичини кўтариш, низоли вазиятларга нисбатан муносабатини ўзгартириш мақсадида психопрофилактик ва педагогик-психологик маърифат ишларини мунтазам равишда ташкил қилиниши уларда ўзини ўзи назорат қилиш имкониятларини кенгайишига хизмат қилади;
ўсмирларнинг ташқи омилларга нисбатан ижтимоий психологик дезадаптацияси оқибатида вужудга келган салбий ҳолатлар (тез хафа бўлиш, ишончсиз, ўзини камситувчи, ўта кўнгилчан, муросасизлик, тобелик, одамларнинг фикрига боғланиб қолиш) туфайли суицидал хулқнинг намоён бўлиши асосланиб, шахслараро муносабатни эмпатик тиклаш ва суицидал хавф ҳисси факторларини камайтириш мақсадида психопрофилактик тарғибот-ташвиқот ишларини менталитет хусусиятига кўра ижтимоий-психологик аспектда олиб бориш зарур эканлиги далилланиши зарурлиги бўйича тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» фани мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 02-01/2-983-сон ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 10 мартдаги П-М-3-сон маълумотнома). Натижада ўсмирларда ўзини баҳолаш ижобий нуқтаи назардан шаклланишига, ёлғизликни ҳис қилиш хусусиятлари даражасининг камайишига, ота-она, ўқитувчи ва ўсмирлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ижобий жиҳатдан шаклланишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish