Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Жахонгир Паязовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «5–9-синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик стратегиялари», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Ped7.
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохат Ғайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,  DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5–9-синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик стратегияларини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш компетенцияси уларни мустақил фикрлашга йўналтирувчи ғояни билиш, баҳолаш, рефлексия, интериоризация ва қарор қабул қилиш сифатлари уйғунлигининг ўзаро мувофиқлигини ҳамда ижодкорликни ривожлантиришга оид касбий компетенциялар тизимига продуктивлик даражаси барқарорлигининг интегратив боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
5–9-синф ўқувчиларини мустақил фикрлашга йўналтирилган дидактик таъминот таҳлил қила олиш, хулоса чиқариш, тезкор диагностик ҳамда ўз-ўзини назорат қилишга доир индивидуал топшириқларнинг модификациялашган вариантларини прогностик лойиҳалашга йўналтирувчи иллюстратив ва график матнлар асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи дидактик параметрлар фикрий ва ижодий фаоллаштиришни педагогик диагностика қилиш мазмунини ривожлантиришга стратегик кўмаклашиш, фикр юритиш босқичларининг узвийлиги ва сифат жиҳатдан ривожланиб боришини таъминлаш ҳамда мустақил фикрлаш босқичларини адекват мутаносиблиги динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирган;
ўқувчилар мустақил фикрлаш компетенциясини ривожлантириш педагогик стратегиялари мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил қарор қабул қилиш ҳамда таълимий жараённинг педагогик механизмларини индивидуал билиш фаолиятининг фаол ўқув мулоқотини таъминловчи яхлит тизимига уйғун тарзда мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда мустақил фикрлаш компетенциясининг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини белгиловчи асосий ўз-ўзини ижодий ривожлантиришга оид маълумотларни қабул қилиш ва тушуниш даражаси, воқеликни кўра билиши ва ижодий жараённи ривожлантиришга қаратилган ишчан муҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5–9-синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш компетенциясини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш компетенцияси уларни мустақил фикрлашга йўналтирувчи ғояни билиш, баҳолаш, рефлексия, интериоризация ва қарор қабул қилиш сифатлари уйғунлигининг таркибий компонентларининг ўзаро мувофиқлиги ҳамда ижодкорликни ривожлантиришга оид касбий компетенциялар тизимига продуктивлик даражаси барқарорлигининг интегратив боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил  24 июндаги 06-06/3-1782-сон далолатномаси). Натижада “Ўқувчи-ёшларни “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга эришилган;
5–9-синф ўқувчиларини мустақил фикрлашга йўналтирилган дидактик таъминот таҳлил қила олиш, хулоса чиқариш, тезкор диагностик ҳамда ўз-ўзини назорат қилишга доир индвидуал топшириқларнинг модификациялашган вариантларини прогнистик лойиҳалашга йўналтирувчи матнлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 06-06/3-1782-сон  далолатномаси). Натижада ўқувчиларда дўстона муносабатлар асосида ҳамкорлик кўникмаларини шакллантириш жараёнининг мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи дидактик параметрлар фикрий ва ижодий фаоллаштиришни педагогик диагностика қилиш мазмунини ривожлантиришга кўмаклашиш, фикр юритиш босқичларининг узвийлиги ва сифат жиҳатдан ривожланиб боришини таъминлаш ҳамда мустақил фикрлаш босқичларини адекват мутаносиблигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 06-06/3-1782-сон далолатномаси). Натижада  ўқувчиларининг мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантириш имкони оширилган;
ўқувчилар мустақил фикрлаш компетенциясини ривожлантириш педагогик стратегиялари мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил қарор қабул қилиш ҳамда таълимий жараённинг педагогик механизмларини индивидуал билиш фаолиятининг фаол ўқув мулоқотини таъминловчи яхлит тизимига уйғун тарзда мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар  Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Умумий ўрта таълим мазмунини модернизациялашнинг дидактик параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 06-06/3-1782-сон далолатномаси). Натижада ўқувчиларининг мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик стратегияларини ишлаб чиқиш самарадорлиги ортган;
ўқувчиларда мустақил фикрлаш компетенциясининг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини белгиловчи асосий ўз-ўзини ижодий ривожлантиришга оид маълумотларни қабул қилиш ва тушуниш даражаси, воқеликни кўра билиши ва ижодий жараённи ривожлантиришга қаратилган ишчан муҳитни яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 06-06/3-1782-сон хати). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish