Sayt test rejimida ishlamoqda

Вахобов Анвар Абдусаттор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчисининг ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1795.
Илмий раҳбар: Кадиров Хаёт Шарипович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Фарход Умирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчисининг ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчилари компетенцияси табиий ва техноген ҳолатларда тезкор ҳаракатлар мантиқий фикрлашни ривожлантириш вазифалари ўқув дастурининг таълимий мақсадларига идиентив мослигини босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларининг комбинациялашган амалий билимларга боғлиқ ҳарбий-касбий компетенцияси даражаси интеллектуал ривожланиш траекторияси билан ўзаро динамик алоқадорлиги ҳамда қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсирини таъминлаш асосида  такомиллаштирилган;
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларини  ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик модели бир бирига алоқадор, яхлит блоклар ҳамда тузулмавий босқичларга психологик-педагогик ва амалий-технологик хусусиятларни оширишга қаратилган  ассоциатив англаш компонентини соҳавий ёндашувнинг фасилитацион усулига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларини  ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш босқичлари ҳарбий билимларни узлуксиз ўзи тoмoнидaн нaзoрaт қилиб бoришгa имкoн берaдигaн креатив фикрлашга оид мантиқий ривожлантирувчи дидактик материалларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчисининг ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчилари компетенцияси табиий ва техноген ҳолатларда тезкор ҳаракатлар мантиқий фикрлашни ривожлантириш вазифаларига ўқув дастурининг таълимий мақсадларига идиентив мослигини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Ҳарбий раҳбар маҳорати” номли дарслик яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами 110-161). Натижада, бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларининг ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик технологиясини такомиллаштириш самарадорлигини ошириш имкониятлари яратилган.
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларининг комбинациялашган амалий билимларга боғлиқ ҳарбий-касбий компетенцияси даражаси интеллектуал ривожланиш траекторияси билан ўзаро динамик алоқадорлиги ҳамда қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсирини таъминлаш асосида  такомиллаштириш бўйича тавсиялар асосида “Ҳарбий педагогика ва психология” номли дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-t-004-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларининг ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик, техник имкониятларини таҳлил этиш асосида чақириққача ҳарбий таълим жараёнининг самарадорлиги оширилган.
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларини ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик модели бир бирига алоқадор, яхлит блоклар ҳамда тузулмавий босқичларга психологик-педагогик ва амалий-технологик хусусиятларини оширишга қаратилган  ассоциатив англаш компонентини соҳавий ёндашувнинг фасилитацион усулига уйғунлаштиришни такомиллаштиришга доир таклифлар асосида “Ҳарбий педагогика ва маҳорати” номли дарслиги яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-162-сон нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларининг ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш модели такомиллаштирилган.
бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларини ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш босқичлари ҳарбий билимларни узлуксиз ўзи тoмoнидaн нaзoрaт қилиб бoришгa имкoн берaдигaн креатив фикрлашга оид мантиқий ривожлантирувчи дидактик материалларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Чақириққача таълимда раҳбарлик” номли дарслиги яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи асосида берилган 538-197-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиларининг ҳозирги замон талабларига мос равишда ҳарбий-касбий компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish