Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Фарход Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташқи жинсий аъзоларида визуал анатомик бузилишлари бор қизчаларни олиб боришни такомиллаштириш», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1609.
Илмий раҳбар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Надира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ва психосексуал мослашувини таъминлаш мақсадида ташқи жинсий аъзоларида визуал анатомик бузилишлари бўлган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи жинсий аъзоларнинг амбивалент тузилишида андрогенларга резистентлик синдромининг нотўлиқ шакли аниқланганда ß-инсон хорионик гонодатропини билан стимуляцион тест (спецификлик 89 %, сезгирлик 100 %) ўтказиш орқали дифференциал ёндашувлар натижасида муқобил даво усулини танлаш асосланган;
андрогенларга резистентлик синдромининг нотўлиқ шаклида микропенис бошчасининг бир қисмини вентрал юзада сақлаб қолиш техникаси орқали 2 ёшгача бўлган беморларда эрта жарроҳлик коррекциясини ўтказиш самарали эканлиги исботланган;
илк бор ташқи жинсий аъзоларида визуал анатомик бузилишлари бўлган қизчаларда, мукокольпосни даволашда қизлик парда бутунлигини сақловчи чоксиз жарроҳлик усулининг самарадорлиги асосланган;
кичик жинсий лаблар битишмаси – синехияларида клиник симптоматика ривожланмасдан эрта консерватив даво усулини қўллаш касаллик асоратларининг ва қайталанишининг олдини олиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ташқи жинсий аъзоларида визуал анатомик бузилишлари бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи жинсий аъзолар тузилишининг визуал бузилишлари бўлган беморларни эрта буйича ишлаб чикилган “Янги туғилган чақалоқларда жинсий шаклланиш бузилишларини ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги 8н-р/246-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чақалоқларда жинсий шаклланиш бузилишларини уз вактида ва тўғри ташхислаш имконини берган;
ташқи жинсий аъзоларида визуал анатомик бузилишлари бўлган қизчаларни даволашни оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “Ташқи жинсий аъзоларнинг визуал анатомик бузилишларини даволашда янги ёндашувлар” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги 8н-р/248-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташқи жинсий аъзоларида визуал анатомик бузилишлари бўлган беморларни даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish