Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаков Азим Юсубжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим муассасаларида мустақил амалий фаолиятга йўналтирилган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш методикасини такомиллаштириш (Педагогика коллежлари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2135.
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нармуратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил амалий фаолиятга йўналтириш асосида педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида касбий мослашувчанлик, мустақил йўналганлик ва ижодий ривожланишни таъминловчи “тизимли-фаолиятли-мақсадли” тузилма ишлаб чиқилган;
педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини мустақил амалий фаолиятга йўналтирилган асосда ташкил этиш ва ўтказиш модели таълимнинг реал касбий фаолиятга асосланган педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш, имитацион усулларни ҳамда ҳамкорлик технологиясини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш амалиётининг тизимли, иерархик тузилмага асосланган ахборот-методик таъминоти мобил таълим ва узлуксиз мониторингни таъминлаш ҳамда мустақил амалий фаолиятга йўналтирилган интегратив ва дидактик машғулотларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш методикаси мустақил фаолиятга йўналтирилган ҳолда вазиятга қараб индивидуал ва жуфтликда ишлаш таълим шаклларини қўллаш, касбий муаммоли вазиятларни яратиш ва қайтар алоқани таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим муассасаларида мустақил амалий фаолиятга йўналтирилган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида касбий мослашувчанлик, мустақил йўналганлик ва ижодий ривожланишни таъминловчи “тизимли-фаолиятли-мақсадли” тузилма ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда жорий этилган профессионал таълим тизимининг педагогика – 110000 таълим соҳаси бўйича таълим стандартлари, касблар ва мутахассисликларнинг таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва фан (модул) дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 5/12-9/08-сон маълумотномаси). Натижада педагогика коллежларида ишлаб чиқариш таълими мазмуни сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини мустақил амалий фаолиятга йўналтирилган асосда ташкил этиш ва ўтказиш модели таълимнинг реал касбий фаолиятга асосланган педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш, имитацион усулларни ҳамда ҳамкорлик технологиясини қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири” касби ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ишчи дафтар ҳамда ишчи дафтарни юритиш бўйича услубий қўлланма (Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методик ишларни мувофиқлаштириш Кенгаши ҳудудий йиғилишининг 2021 йил 31 мартдаги 1-сон баённомаси) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 5/12-9/08-сон маълумотномаси). Мазкур ишчи дафтар ва услубий қўлланма ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида ўқувчиларнинг касбий кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
ишлаб чиқариш амалиётининг тизимли, иерархик тузилмага асосланган ахборот-методик таъминоти мобил таълим ва узлуксиз мониторингни таъминлаш ҳамда мустақил амалий фаолиятга йўналтирилган интегратив ва дидактик машғулотларни киритиш асосида такомиллаштирилганлиги, педагогика коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш методикаси мустақил фаолиятга йўналтирилган ҳолда вазиятга қараб индивидуал ва жуфтликда ишлаш таълим шаклларини қўллаш, касбий муаммоли вазиятларни яратиш ва қайтар алоқани таъминлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар “Мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири касби бўйича ишлаб чиқариш амалиётларига инновацион ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш” ўқув-дидактик таъминоти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 5/12-9/08-сон маълумотномаси). Мазкур такомиллаштирилган ўқув-дидактик таъминот педагогика коллежларида “Мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири” касби бўйича малакали профессионал кадрлар тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish