Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимбердиев Рустам Абдуносировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмаларини ишлаб чиқарувчиларга  стоматологик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари», 14.00.21–Стоматология, 14.00.33 – Жамоат саломатлиги. Согликни саклашда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1781
Илмий раҳбарлар: Ризаев Жасур Алимджанович тиббиёт фанлари доктори, профессор, Назарова Нодира Шариповна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат  тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дусмухаммадов Дилшод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмалари ишлаб чиқарувчи ишчиларда стоматологик касалликларни даволаш-профилактика тадбирларини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора, таркибида азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмалари  ишлаб чиқарувчиларда токсикантларнинг зарарли таъсири натижасида макрофагларнинг инактивацияси ва диффуз инфильтрацияси туфайли КПУ индексининг юқори жадаллиги, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида гиперкератознинг тизимли ривожланиши ва барча турдаги таъм сезувчанлигининг заифлашуви аниқланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги цитоморфологик ўзгаришлар туфайли микроядроли ҳужайраларнинг кўпайиши, эпителийнинг десквамация ва кератинизацияси ошиши, оғиз суюқлигининг минераллаштирувчи потенциали ва сўлакда кальций-фосфор нисбати пасайиши аниқланган;
азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмалари билан мулоқотда бўлган ишчиларнинг оғиз суюқлигида ўртача молекуляр массадаги олигопептидларнинг миқдори назорат гуруҳига қараганда мос равишда икки ярим маротаба ошгани ҳамда мулоқот табиати ва ишнинг давомийлигига боғлиқ эканлиги аниқланган;
азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмалари билан ишловчи ходимлар учун самарали даволаш-профилактика дастури ишлаб чиқилгандан сўнг гиперкератотик ўчоқларнинг йўқолиши, сурункали оғир даражали пародонтитнинг қўзғалиш ҳолатларининг кескин камайиши ва оғиз суюқлиги  минераллаштирувчи потенциалининг нормаллашуви аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аммоний ва нитрат ўғити ишлаб чиқарувчи ишчиларда стоматологик касалликларни ташхислаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштиришнинг олинган илмий натижалари асосида:
аммоний ва нитрат ўғити ишлаб чиқарувчи ишчиларда стоматологик касалликларни ташхислаш бўйича олинган илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишчиларида оғиз бўшлиғи тўқималаридаги ўзгаришларнинг ташхисот усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-р/1067-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома кимё саноатида ишловчи ходимларда стоматологик касалликларни эрта ташхислаш,  ривожланган асоратларни башоратлаш имконини берган;
кимё саноатида ишлайдиган ходимларда олиб борилган даводан сўнг яллиғланиш жараёнларининг маҳаллий ва тизимли равишда камайганлиги, қон кислород билан тўйинганлиги ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши асосида ишлаб чиқилган «Зарарли саноат корхоналаридаги ишчиларда пародонт тўқималари ҳолатини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги 8н-р/819-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома зарарли омиллар билан ишловчи ходимларда  пародонт тўқималарида иммун тизим, носпецифик резистентлигининг пасайиш ҳолатини ўрганиш асосида оптимал ўрганиш, касаллик асоратларини олдини олиш имконини берган;
азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмаларини ишлаб чиқарувчиларга  стоматологик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари бўйича илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарканд вилоят стоматология поликлиникаси хамда Жиззах вилояти стоматология поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинган. Ушбу таклифларни амалга ошириш Азот-фосфор-калий ва аммоний бирикмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишчиларида пародонт тўқималари шикастланиш сонини бир неча маротаба камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish